Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.
Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ерлардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш мониторинг гуруҳи томонидан вилоятда мавжуд қишлоқ хўжалиги майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.
Жумладан, Қуйи Чирчиқ тумани "ТСТ агро кластер"га қарашли Отажонов ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 845-контурда 2,0 гектар, Дўстлик ҳудудида
301-контурда 1,5 гектар пахта майдонлари шунингдек, Абай ҳудудида "Охунбобоев ўрмон хўжалиги"га қарашли 87-контурда 2,0 гектар пахта майдони ўт босган ва чигит сийрак униб чиққанлиги аниқланган.
Ўрта Чирчиқ тумани Тош ДАУ ҳудудида "Шин Олга" фермер хўжалигига қарашли 6,83 гектар, Ҳақиқат йўли ҳудудида "Кўкча текстел"га қарашли 11,8 гектар, Қайтмас ҳудудида "Озодбек Камронбек" фермер хўжалигига қарашли 4,8 гектар майдонда ғўза кўчатлари сийрак униб чиққан ва ривожи орқада қолган.
Бўка тумани Кўкорол ҳудудида "Мулк агро грант" фермер хўжалигига қарашли
5,0 гектар, "Бехрузбек" фермер хўжалигига қарашли 4,8 гектар, Гулистон ҳудудида "Мустақиллик" фермер хўжалигига қарашли 2,4 гектар майдон чигит кеч униб чиққан ва далада кўчатлар сийрак ривожланиши орқада.
Пискент тумани Охунбобоев ҳудудида "Маматкулов Равшан" маъсулияти чекланган жамиятига қарашли 6,4 гектар, Ҳайдаров ҳудудида "Турон боғу барака" маъсулияти чекланган жамиятига қарашли 6,3 гектар майдонда кўчат сийрак ва ғўзанинг ривожи орқада эканлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда бошқа ҳудудларда ҳам қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш холатлари ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ахборот хизмати.