April 25, 2020

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

#расмий_муносабат

facebook.com ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Дилшод Хожиев томонидан “Халқ назорати” гуруҳига  пахта ер майдонининг 0,5-1 гектар ўрнига полиз экинлари кўпроқ экилгани учун, 4-5 та фермерларни ерлари бузилаётган экани ва бошқаларининг ерларида ҳам бузиш ишлари бошланиши арафасида эканлиги ва булар қонунийми деган маънода пост қолдирилган ва мутасаддилардан жавоб сўраб қилган мурожаати юзасидан.

мурожаат

Ўзбекистон Респубкалика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1025-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунниннг 6, 25-моддаларига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 7 январдаги 1-сонли қарори тасдиқланган.

Қарорга мувофиқ Ўрта Чирчиқ тумани жами 27385 гектар суғориладиган ер майдонига 7220 гектарга техник экинлар (булар ғўза, каноп, қанд лавлаги ва бошқа шу каби), 13262 гектарга бошоқли донли экинлар (булар буғдой, арпа, сули, маккажўхори, шоли ва бошқа шу каби), сабзавот 1883 гектар, жойлаштириш прогнозси белгиланган. Шунингдек такрорий майдонларга 11597 гектар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.

“Беназир агро”, “Қахрамон ота”, “Мумтоза бегим”, “Имкон Замин” фермер хўжаликлари 2020 йил хосили жами учун 145,4 гектар чигит экиш режалаштирилган бўлиб, 22.04.2020 йил холатига 101,53 гектар майдонга чигит экилган. Чигит экиш режалаштирилган майдонга 11,01 гектар пиёз, 1,69 гектарга маккажўхори, 3,77 гектарга режалаштирилмаган фасол ва бошқа экинлар экилган. Бундан ташқари 0,62 гектар экилган ғалла фермерлар томонидан бузилганлиги аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни такидлаш жоизги суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланишган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари тўғри жойлаштириш мўл ҳосил олиш имконини беради. Бу билан эса халқимизга барча турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини арзон ва сифатли етказиб берилиши, ер
ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиб маҳсулот етиштирувчиларнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлашга эришилади.

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ахборот хизмати.