January 18, 2022

Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳаларида 5-17 январь кунлари амалга оширилган ишлар


🔘Ҳисобот даврида аҳолидан уй-жой коммунал соҳага оид 19 та мурожаатлар келиб тушди.

☑️Шундан 3 таси лифт масаласида, 4 таси том, 2 таси электр, 6 таси иссиқлик таъминоти ва 4 таси шахта қисми сув оқиши масалаларига тўғри келади.

Хусусан, кўп қаватли уйлардаги 8 та хонадон томидан сув ўтиш ҳолатлари аниқланиб, 700 кв.м. қисми жорий таъмирланди.

15 та уйларнинг ертўла қисмида оқова қувурларидаги тиқилишлар бартараф этилди;

6 та кириш йўлаклари жорий таъмирдан чиқарилди;

2 та уйнинг электр шитидаги муаммолар бартараф этилди.

Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича:

Ҳисобот даврида аҳолидан жами 67 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларни барчаси газ босими пастлиги масаласида бўлиб, газ инспекторлари томонидан барча муаммолар бартараф этилган.

Шунингдек, корхона томонидан аҳоли хонадонларига 232 та замонавий газ ҳисоблагич ўрнатилди;

Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатиш (хонадон ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган газ жихозларини техник тафтишдан ўтказиш) бўйича 164 млн. сўм пул маблағлари ундирилди;

260 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) назоратдан ўтказилди ҳамда ер усти ва ер ости газ қувурларини 250 км қисми кўрикдан ўтказилди.

Оқова сув тармоғини яхшилаш бўйича:

Ҳисобот даврида аҳолидан 28 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан оқова сув тармоқларининг 2542 п/метр қисмида профилактика ва тозалаш ишлари амалга оширилди;

13 та қудуқлар асфалть қилиниб, ер сатхига кўтариб таъмирлаш ишлари олиб борилди;

1 та қудуққа янги чўян қопқоқ ўрнатилди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича:

Ҳисобот даврида аҳолидан 36 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан 0,2 км қувурлар жорий таъмирланди;

5 та қудуқлар асфалть қилиниб, ер сатхига кўтариб таъмирлаш ишлари олиб борилди;

Аҳоли хонадонларига ўрнатилган сув ҳисоблагичларининг 112 таси тамғалаб берилди.


“Тошиссиққуввати” ДУК бўйича:

Ҳисобот даврида аҳолидан 15 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан 14 таси ижобий ҳал этилган ва 1 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.

Корхона томонидан 23-мавзедаги Ду-102, L-178,7 п.м. ҳажмда ҳамда 26-мавзе, 26-уй олдида Ду-159 L-74 п.м. ҳажмдаги иссиқлик қувурлари алмаштирилди;

Шунингдек, 30-мавзедаги 8, 9, 38 ва 40-уйлар, 31-мавзедаги 41 ва 42-уйлар, 21-мавзедаги 4а-уйлардаги иссиқлик қувурлари 245 п/метр изоляцияси қайта тикланди.


Электр таъминотини яхшилаш бўйича:

Ҳисобот даврида аҳолидан 6 та мурожаатлар келиб тушган, шулардан барчаси ижобий ҳал этилган.

Шунингдек, корхона томонидан 2,20 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоқлари ва 2 дона тармоқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди;

4,4 км 0,4-10 кВ электр тармоқлари ва 7 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди;

Юқори кучланиш (10 кВ) кабель ётқизиш учун 20 метр траншея ковланди ва алмаштирилди;

1070 метр 0,4 кВ паст кучланиш ҳаво тармоқ симлари янги замонавий СИП русумли кабелга алмаштирилди;

1 дона трансформатор нимстанциясида зўриқиб ишлаётган трансформатор катта қувватли трансформаторга алмаштирилди;

4 дона эски ёғоч устунлар бетон устунга алмаштирилди.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати