January 24, 2022

Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳаларида 17-24 январь кунлари амалга оширилган ишлар

🔘Ҳисобот даврида аҳолидан уй-жой коммунал соҳага оид 16 та мурожаатлар келиб тушди.

☑️Шундан 2 таси лифт масаласида, 1 таси том, 1 таси электр, 4 таси иссиқлик таъминоти, 2 таси газ масаласи, 4 таси шахта қисми қувурини таъмирлаш ва 2 таси ертўла ички коммуникация масалаларига тўғри келади.

Мазкур муаммоларнинг 14 таси ҳал этилиб,
2 тасида иш жараёни кетмоқда.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйлардаги 2 та хонадон томидан сув ўтиш ҳолатлари аниқланиб, 155 кв.м. қисми жорий таъмирланди. 6 та уйларнинг ертўла қисмида оқова қувурларидаги тиқилишлар бартараф этилди, 2 та кириш йўлаклари жорий таъмирдан чиқарилди, 1 та уйнинг электр шитидаги муаммолар бартараф этилди.

Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан жами 34 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 30 таси бартараф этилган ва 4 таси иш жараёнида.

Шунингдек, корхона томонидан аҳоли хонадонларига 549 та замонавий газ хисоблагич ўрнатилди, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатиш (хонадон ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган газ жихозларини техник тафтишдан ўтказиш) бўйича 39.9 млн. сўм пул маблағлари туширилди, 260 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) назоратдан ўтказилди ҳамда ер усти ва ер ости газ қувурларини 80 км қисми кўрикдан ўтказилди.

Оқова сув тармоғини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 15 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан оқова сув тармоқларининг 1968 п/метр қисмида профилактика ва тозалаш ишлари амалга оширилди, 10 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 2 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан 0,02 км қувурлар жорий таъмирланди,
1 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирланди, 3 та қудуқда профилактик тозалаш ишлари бажарилди, хонадонларига ўрнатилган сув ҳисоблагичларининг 20 таси тамғалаб берилди.

Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича.

Ҳисобот даврида “Бирлик” каналининг Назарбек кўчасини кесиб ўтувчи "қайнама қувури"нинг 1000 дм. қувурини 8 п/метр қисми тозаланди. Қувноқ кўчасидан оқиб ўтувчи “Кўкча” каналида 450 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланиб, тартибга келтирилди ва Саккокий кўчаси, "Бўз сув" каналининг 780 п/метр қисми тозаланиб тартибга келтирилди. Умумий каналлардан
72 м3 чиқиндилар олиб кетилди. Мазкур ишларга 4 та техника воситаси ва
20 нафар ишчилар жалб этилди.

“Тошиссиққуввати” ДУК бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 9 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан 6 таси ижобий ҳал этилган ва 3 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.

Корхона томонидан 23-мавзедаги 50-51-уйлар орали-идаги Ду-100, L-100 п.м. хажмда ҳамда иссиқлик қувурлари алмаштирилди. 25-мавзе, 1А-7-уйлар оралиғидаги Д-159 L-300 п.м эскирган иссиқлик қувурлари алмаштириш жараёнида.

Шунингдек, 30-мавзедаги 41-42-уйлар, 26-мавзедаги 107-мактаб иссиқлик қувурлари 200 п/метр изолацияси қайта тикланди.

Ташқи ёритиш тизими бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 31 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан барчаси бартараф этилди.

Шунингдек, Учтепа ва Истирохат маҳаллалари худудидаги ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди. Коинот, Қайғарий, Кўкча Дарвоза, Қўрғонтепа, Ю.Саккокий, Тутзор, Лолазор, Алмоний, Шараф, Тавалло кўчаларида 10 та ташқи ёритиш чироқларидаги муаммолар бартараф этилди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 10 та мурожаатлар келиб тушган, шулардан барчаси ижобий ҳал этилган.

Шунингдек, корхона томонидан 4,20 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоқлари ва
4 дона тармоқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда 4,9 км 0,4-10 кВ электр тармоқлари ва 9 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

Юқори кучланиш (10 кВ) кабел ётқизиш учун 20 метр траншея ковланди ва алмаштирилди, 2370 метр 0,4 кВ паст кучланиш хаво тармоқ симлари янги замонавий СИП русумли кабелга алмаштирилди.
1 дона трансформатор нимстанциясида зўриқиб ишлаётган трансформатор катта қувватли трансформаторга алмаштирилди. 7 дона эски ёғоч устунлар бетон устунга алмаштирилди.