Учтепа туманидаги 129-умумтаълим мактабида “Ҳарбий ватанпарварлик” мавзусида туман ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Учтепа туманидаги 129-умумтаълим мактабида “Ҳарбий ватанпарварлик” мавзусида туман ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.
Тадбирда 300 нафардан ортиқ Учтепа туманида истиқомат қилаётган ёшлар, 150 нафар уюшмаган ёшлар ва 100 нафар харбий хизматчилар иштирок этишди.
Тадбирда “Ҳарбийлар беллашганда” мавзусида спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини, Китоблар ярмаркаси ва таниқли актёрлар чиқиши, “Армиям посбонлари” мавзусида ҳарбий кўргазмалар ва чиқишлар, “Ватан маҳалладан бошланади” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танлови ва уюшмаган ёшлар билан ҳарбий хизматни ўтаб бўлган хизматчилар иштирокида “Маҳалламдаги ибратли тенгдошим” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.