January 28, 2022

Тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар учун семинар-тренинг

🙎🏻‍♀️Президентимиз томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб ном қўйилган жорий йилда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини юритиш борасида кенг қўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔷 Шу жумладан Учтепа туманида Тошкент шаҳар тадбиркорлик маркази, Учтепа тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича "Давлатобод" маҳалласида семинар-тренинг ташкил этилди.

🔖 Ўқув курслар мобайнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жами 22 нафар хотин-қизлар ўқитилди ва ўқиш якунида уларга сертификат берилди.

🔷 Сертификат олган аёллар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.