February 7, 2022

Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳаларида 31 январь - 6 февраль кунлари амалга оширилган ишлар

Уй-жой фондини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан уй-жой коммунал соҳага оид 17 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 1 таси лифт масаласида, 1 таси электр шитини таъмирлаш, 8 таси иссиқлик таъминоти, 3 таси шахта қисми қувурини таъмирлаш ва 4 таси ертўла ички коммуникация масалаларига тўғри келади. Мазкур муаммоларнинг 15 таси ҳал этилиб, 2 тасида иш жараёни кетмоқда.

Бундан ташқари, 3 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида оқова қувурларидаги тиқилишлар бартараф этилди, 1 та кириш йўлаклари жорий таъмирдан чиқарилди, 1 та уйнинг электр шитидаги муаммолар бартараф этилди, 5 та уйнинг ички коммуникация тармоқлари жорий таъмирланди.

Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан жами 45 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожатларни барчаси газ босимни пастлиги масаласида бўлиб, газ инспекторлари томонидан барча муаммолар бартараф этилди.

Шунингдек, корхона томонидан аҳоли хонадонларига 540 та замонавий газ хисоблагич ўрнатилди, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатиш (хонадон ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган газ жихозларини техник тафтишдан ўтказиш) бўйича 23.212 млн. сўм пул маблағлари туширилди, 260 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) назоратдан ўтказилди ҳамда ер усти ва ер ости газ қувурларини 76 км қисми кўрикдан ўтказилди.

Оқова сув тармоғини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан оқова сув тармоқларининг 1520 п/метр қисмида профилактика ва тозалаш ишлари амалга оширилди, 28 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 39 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан 1,9 км қувурлар жорий таъмирланди,
1 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирланди, 5 та қудуқда профилактик тозалаш ишлари бажарилди.

Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича.

Ҳисобот даврида ТҲАЙ кўчасидан оқиб ўтувчи “Қорақамиш” коллекторининг 200 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланиб, 8 м.куб соз тупроқ тўкиб, текисланди, Журжоний МФЙ, Давлатобод,Кўксарой ва Чўпон ота кўчаларидан оқиб ўтувчи "Бўз сув" каналининг 1300 п/метр қисми тозаланиб тартибга келтирилди, Чўпон ота ва 8-мавзе кўчаларидан оқиб ўтувчи “Чўпон ота” каналининг 670 п/метр қисми тозаланиб тартибга келтирилди,Қани МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи“Қани” каналининг
420 п/метр қисми тозаланиб тартибга келтирилди. Умумий каналлардан 81 м.куб ахлат ва чиқиндилар олиб кетилди. Мазкур ишларга 12 та техника воситаси ва 20 нафар ишчилар жалб этилди.

“Тошиссиққуввати” ДУК бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 3 тамурожаатлар келиб тушган. Шудан
1 таси ижобий ҳал этилган ва 2 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.

Корхона томонидан 25-мавзедаги 7-1а-уйлар оралиғидаги Ду-159,
L-310 п.метр ҳажмда иссиқлик қувурлари алмаштирилди.

Хирмонтепа кўчаси, ИК Р-12-17 ва ИК Р-12-20 оралиғидаги Д-420
L-400 п.метр эскирган иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, 24-мавзе Ватан МФЙ даги 409-мактабгача таълим ташкилотидан ўтган иссиқлик қувурларини изоляцияси қайта тикланди.

Ташқи ёритиш тизими бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 10 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан барчаси бартараф этилди.

Истрохат, Мерганча ва Марс маҳаллалари худудидаги ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди. Фозилтепа кўчасига 10 дона замонавий устунлар ўрнатилди. Фарход, Лутфий, Ширин, Бешкайрағоч кўчасидаги илюминациялар еқиб қўйилди. Кўхна Чўпонота маҳалласи 13-мавзе 45-уй олдида 2 дона эскирган устунлари олиб ташланди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 15 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан
1 таси ижобий ҳал этилган ва 2 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.

Шунингдек, корхона томонидан 2,70 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоқлари ва
2 дона тармоқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда 2,40 км 0,4-10 кВ электр тармоқлари ва 4 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

Юқори кучланиш (10 кВ) кабел ётқизиш учун 16 метр траншея ковланди ва алмаштирилди, 1,9 метр 0,4 кВ паст кучланиш хаво тармоқ симлари янги замонавий СИП русумли кабелга алмаштирилди.
0 дона трансформатор нимстанциясида зўриқиб ишлаётган трансформатор катта қувватли трансформаторга алмаштирилди. 0 дона эски ёғоч устунлар бетон устунга алмаштирилди.