Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳаларида 7-13 февраль кунлари амалга оширилган ишлар
Уй-жой фондини яхшилаш бўйича.
Ҳисобот даврида аҳолидан уй-жой фондини яхшилаш соҳасига оид
14 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 1 таси лифт масаласида, 1 таси электр шитини таъмирлаш, 5 таси иссиқлик таъминоти, 2 таси шахта қисми қувурини таъмирлаш, 3 таси уй олдини тартибга келтириш ва 2 таси ертўла ички коммуникация масалаларига тўғри келади. Мазкур муаммоларнинг
12 таси ҳал этилиб, 2 тасида иш жараёни кетмоқда.
Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича.
Ҳисобот даврида аҳолидан жами 45 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожатларни барчаси газ босимни пастлиги масаласида бўлиб, газ инспекторлари томонидан барча муаммолар бартараф этилди.
Шунингдек, корхона томонидан аҳоли хонадонларига 525 та замонавий газ хисоблагич ўрнатилди, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатиш (хонадон ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган газ жихозларини техник тафтишдан ўтказиш) бўйича 23.212 млн. сўм пул маблағлари туширилди, 260 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) назоратдан ўтказилди ҳамда ер усти ва ер ости газ қувурларини 81 км қисми кўрикдан ўтказилди.
Оқова сув тармоғини яхшилаш бўйича.
Ҳисобот даврида аҳолидан 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, корхона томонидан оқова сув тармоқларининг 2208 п/метр қисмида профилактика ва тозалаш ишлари амалга оширилди, 16 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирлаш ишлари олиб борилди, 1 та янги люк обойма ўрнатилди.
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича.
Ҳисобот даврида аҳолидан 28 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, корхона томонидан 1,2 км қувурлар жорий таъмирланди,
1 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирланди, 4 та қудуқда профилактик тозалаш ишлари бажарилди, 3 та люк ўрнатилди, 2 та носоз гидрантлар алмаштирилди.
Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича.
Ҳисобот даврида Назарбек кўчасидан оқиб ўтувчи “Бирлик” каналида 100 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланди. Дадил кўчасидан оқиб ўтувчи “Кўкча” каналида 30 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланди. Хирмонтепа ва Қани МФЙ кўчасидан оқиб ўтувчи “Қани” каналида 730 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланди. Чўпон ота кўчасидан оқиб ўтувчи “Чўпон ота” каналида 630 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланиб, тартибга келтирилди ва Кўксарой МФЙ ва ТҲАЙ , "Бўз сув" каналининг 990 п/метр қисми тозаланиб тартибга келтирилди. Умумий каналлардан 45 м.куб ахлат ва чиқиндилар олиб кетилди. Мазкур ишларга 8 та техника воситаси ва 20 нафар ишчилар жалб этилди.
Ҳисобот даврида аҳолидан 5 та мурожаатлар келиб тушган. Шудан
2 таси ижобий ҳал этилган ва 3 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.
Корхона томонидан 25-мавзедаги 9-15-20-уйлар оралиғидаги Ду-159, Ду-89, Ду-76 умумий L-350 п.метр ҳажмда иссиқлик қувурларини изоляцияси алмаштирилди.
Хирмонтепа кўчаси, ИК Р-12-17 ва ИК Р-12-20 оралиғидаги Д-420
L-400 п.метр эскирган иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилди ва асфальт килинди.
Чопон ота махалласи ИКХ М-1-18а ва ИКХ М-1-19 оралигидаги Ду-920 L-200 п.метр хажмда иссиклик кувурларини изоляцияси алмаштирилди.
Кухна Чупон ота махалласи 13-мавзе кириш М-1-48 ИК-6 ва ИК-17 (39-уй) олдидаги Ду-89 L-80 п.метр хажмда эскирган иссиклик кувурлари янгисига алмаштирилди.
Ҳисобот даврида аҳолидан 15 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан барчаси бартараф этилди.
Истрохат, Зафарий, Донгдор маҳаллалари ҳудудидаги ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди. 14-мавзе 30-уй орқасига 5 дона устунлар ўрнатилиб, ёритиш тизими яхшиланди. Шунингдек, Ширин, Мақсуд Шайхзода кўчасидаги илюминациялар еқиб қўйилди. Кўхна Чўпонота маҳалласи 13-мавзе 39-уй олдида 1 дона эскирган устунлари бартараф этилди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича.
Ҳисобот даврида аҳолидан 11 та мурожаатлар келиб тушган. Шудан
7 таси ижобий ҳал этилган ва 2 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.
Шунингдек, корхона томонидан 2,40 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоқлари ва
3 дона тармоқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда 1,40 км 0,4-10 кВ электр тармоқлари ва 3 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.
Юқори кучланиш (10 кВ) кабел ётқизиш учун 18 метр траншея ковланди ва алмаштирилди, 1,6 метр 0,4 кВ паст кучланиш хаво тармоқ симлари янги замонавий СИП русумли кабелга алмаштирилди.
0 дона трансформатор нимстанциясида зўриқиб ишлаётган трансформатор катта қувватли трансформаторга алмаштирилди.