January 31, 2022

Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш соҳаларида 24-31 январь кунлари амалга оширилган ишлар

Уй-жой фондини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан уй-жой коммунал соҳага оид 37 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 3 таси лифт масаласида, 2 таси том,
6 таси электр, 21 таси иссиқлик таъминоти, 2 таси газ масаласи, 2 таси шахта қисми қувурини таъмирлаш ва 1 таси ертўла ички коммуникация масалаларига тўғри келади. Мазкур муаммоларнинг 30 таси ҳал этилиб,
7 тасида иш жараёни кетмоқда.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйлардаги 1 та хонадон томидан сув ўтиш ҳолатлари аниқланиб, 25 кв.м. қисми жорий таъмирланди. 3 та уйларнинг ертўла қисмида оқова қувурларидаги тиқилишлар бартараф этилди, 1 та кириш йўлаклари жорий таъмирдан чиқарилди, 1 та уйнинг электр шитидаги муаммолар бартараф этилди.

Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан жами 185 та мурожаатлар келиб тушган. Убу мурожаaтларни барчаси газ босимни пастлиги масаласида бўлиб, бугунги кунда муаммолар бартараф этилган.

Шунингдек, корхона томонидан аҳоли хонадонларига 255 та замонавий газ хисоблагич ўрнатилди, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатиш (хонадон ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган газ жихозларини техник тафтишдан ўтказиш) бўйича 44,1 млн. сўм пул маблағлари туширилди, 260 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) назоратдан ўтказилди ҳамда ер усти ва ер ости газ қувурларини 65 км қисми кўрикдан ўтказилди.

Оқова сув тармоғини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан оқова сув тармоқларининг 2328 п/метр қисмида профилактика ва тозалаш ишлари амалга оширилди, 19 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 6 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, корхона томонидан 0,06 км қувурлар жорий таъмирланди,
1 та қудуқлар асфалт ва ер сатхига кўтариб таъмирланди, 1 та қудуқда профилактик тозалаш ишлари бажарилди.

Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича.

Ҳисобот даврида “Бирлик” каналининг Назарбек кўчасини кесиб ўтувчи "қайнама қувури"нинг 1000 дм. қувуринг 19 п/метр қисми тозаланди. Фарҳод кўчасидан оқиб ўтувчи “Чўпон ота” каналида 310 п/метр қирғоқ минтақаси тозаланиб, тартибга келтирилди ва Журжоний МФЙ , "Бўз сув" каналининг 650 п/метр қисми тозаланиб тартибга келтирилди. Умумий каналлардан 54 м.куб ахлат ва чиқиндилар олиб кетилди. Мазкур ишларга
6 та техника воситаси ва 20 нафар ишчилар жалб этилди.

“Тошиссиққуввати” ДУК бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 24 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан 14 таси ижобий ҳал этилган ва 10 таси ҳозирги кунда иш жараёнида.

Корхона томонидан Катта Хирмонтепа кўчасида Д-400 L-400 п/метр эскирган иссиқлик қувурлари алмаштирилди.

25-мавзе, 1а-7-уйлар оралиғидаги Д-159 300 п/метр ҳамда 11-мавзе 340 ва 346-МТТда 60 п/метр иссиқлик қувурлари изолацияси қайта тикланди.

30-мавзе 604-МТТда 25 п/метр, 21-мавзе 465-МТТда 20 п/метр ва
23-мавзе, 29-уйда 27 п/метр, 21-мавзе, 23-уйда 30 п/метр иссиқлик қувури изолацияси қайта тикланди.

Ташқи ёритиш тизими бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 20 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан барчаси бартараф этилди.

Шунингдек, Қорёғди, Ю.Саккокий ва Боғобод маҳаллалари ҳудудидаги ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди. Фозилтепа кўчасида 10 та янги ташқи ёритиш устунлари ўрнатилди.

КХАЙ ва Бешқайрағоч кўчаларида мавжуд ташқи ёритиш чироқларидаги муаммолар бартараф этилди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича.

Ҳисобот даврида аҳолидан 15 та мурожаатлар келиб тушган, шулардан барчаси ижобий ҳал этилган.

Шунингдек, корхона томонидан 8,70 км 0,4-10 кВли ҳаво тармоқлари ва
6 дона тармоқ трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда 9,9 км 0,4-10 кВ электр тармоқлари ва 15 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

Юқори кучланиш (10 кВ) кабел ётқизиш учун 74 метр траншея ковланди ва алмаштирилди, 4870 метр 0,4 кВ паст кучланиш хаво тармоқ симлари янги замонавий СИП русумли кабелга алмаштирилди.
1 дона трансформатор нимстанциясида зўриқиб ишлаётган трансформатор катта қувватли трансформаторга алмаштирилди. 7 дона эски ёғоч устунлар бетон устунга алмаштирилди.