Қадри баланд, Учтепам!
Дерлар, оила — Ватан ичра Ватан, Маҳалла уларни бирлаштирган тан, Ташкил топар маҳаллалардан туман, Шаҳрим туманлари чамандур чаман. Шундай бир чаманда яшайман мен ҳам, Гўзал макон, обод туман, Учтепам!
Сўрасангиз туман тарихин мендан, У аввал Шайхонтоҳур, Чилонзор ерлари эди, Турли ташкилотларни қамраб олган, Иккисининг сўлим жойлари эди. Шундан бир туманга айланган гўшам, Гўзал макон, обод туман, Учтепам!
Чўпонота мажмуаси, Фозилтепа ёдгорлиги, Туманнинг ҳақиқий бойлиги — булар. Кўркам Саидваққос масжиди эса, Маданий мероси, объекти бўлар. Шу сабаб қадри баланддур чинакам, Тарихи кўп сирларга бой Учтепам!
Туман ҳудудидан оқади канал, Сокин Қорақамиш ва тошқин Бўзсув, Кўчалари обод ўтсам ҳар гал, Ерга ҳам сепилган бўлади сув. Шу сабаб туманим чиройли бекам. Сенга талпинаман ҳар гал Учтепам!
Заргарлик заводи, корхоналар бор. Мактаблар, коллежлар, марказлар бисёр. Спорт мажмуалари, боғчалар, бозор. Жойлашган туманда тўйхона “Бисёр”. Одамлари хушфеъл, меҳрибон бирам. Гўзал макон, обод туман, Учтепам!
Тўғри туманда ҳам бордир муаммо, Теккислаш керак бир айрим йўлларни, Ҳайрия ҳашарга айтиб дўстларни, Кўнгиллилар тузатар ўнг-сўлларни. Зеро, Ватан учун қанча қилса кам, Бирга яшнатгаймиз сени Учтепам!
Сен мен учун Париж, сен мен учун Рим, Барча кўчалар ҳам сенга элтади. Шаҳри марвариди гўё гултожи, Ҳатто Уолл-стрит ҳам сенга етмади. Сенинг таърифингни айтаман “тепам”, Болалигим ўтган туман — Учтепам!
Усмонов Шоҳруҳ Алишер ўғли, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 30-кв, 37-уй, 43-хонадон.