April 27, 2020

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

❇️Сизнинг корхонангиз фаолиятига, корхонангизда карантин-санитария қоидаларига (СанПиН №0372-20) риоя қилинишини тўлиқ ўрганган ҳолда Учтепа туман ҳокими - Республика махсус комиссиясининг Учтепа туман штаб раҳбарининг қарори (йиғилиш баёни) билан рухсат берилади.

❇️Шу боис, корхонангиз фаолиятини бошлаш учун 2 кун муддатда Учтепа туман Давлат солиқ инспекциясини (шахсий кабинетингиз орқали) хабардор қилишингиз, шунингдек корхонага ёки корхонада ишловчи ходимга тегишли автотранспорт воситаларига ҳаракатланиш рухсатномаси зарур бўлган тақдирда, қуйидаги жадвални тўлдиришингиз ҳамда бошқа муаммолар мавжуд бўлса батафсил кўрсатган ҳолда хабардор қилишингиз сўралади.

📞Мурожаат учун телефон 71-271-46-05