Янгиликлар / Новости
August 24, 2019

Танлов ғолиблари аниқланди

на русском
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Учтепа туман ҳокимлиги томонидан “Қадди ва қадри баланд Учтепам!” ижодий ишлар танлови ва Инстаграм ижтимоий тармоғида #mening_uchtepam хештеги остидаги селфи ва фотосуратлар танлови ўтказилди.

Танловга жорий йилнинг 22 августига қадар 100 га яқин ижодий ишлар келиб тушди.

Танловда фаол иштирок этган барча талабгорларга миннатдорчилик билдирамиз. Қуйида танлов ғолиблари рўйхати берилмоқда.

“Энг яхши мақола” йўналиши:

1-ўрин – Шобегим Шоэргашева, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти магистранти “Главное богатсво Учтепы” мақоласи учун;

2-ўрин – Фаррух Улуғбеков, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош мутахассиси “Учтепада яшаётганлигимни ҳис қила бошладим ва бундан ғурурланяпман” мақоласи учун;

3-ўрин – Райҳона Хўжаева, “Маърифат” газетаси мухбири “Қалбимизда жой олган маскан” мақоласи учун;

“Энг яхши шеър” йўналиши:

1-ўрин – Икромжон Сарибоев, Маданият вазирлиги катта мутахассиси “Учтепа” ғазали учун;

2-ўрин – Моҳинур Мўминова, Тошкент давлат техника университети кафедра лобаранти “Учтепа” шеъри учун;

3-ўрин – Шерзод Абдусаматов, Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти мухбири “Юрагимнинг парчасисан” шеъри учун;

 

“Энг яхши сурат қўл меҳнатида чизилган” йўналиши:

1-ўрин – Асалбону Илҳомжонова, мактаб ўқувчиси Учтепадаги объектлар чизилган туркум суратлари учун;

2-ўрин – Муҳаммадризо Холмуҳаммадов мактаб ўқувчиси Учтепадаги объектлар чизилган туркум суратлари учун;

3-ўрин – Санжар Туримов, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Учтепадаги объектлар чизилган туркум суратлари учун;

 

Инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг яхши селфи ва фотосуратлар танловида Ситора Абдуллаева, Гулираъно Назарова, Камола Файзуллаевалар томонидан қўйилган постлар креатив ва энг кўп овоз тўплади.

Танлов ғолибларини чин дилдан қутлаймиз!

Ғолибларни тақдирлаш маросими Давлат Мустақиллиги байрами арафасида ўтказилади.

 

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати