Учтепа туман ҳокимлигидан янги танлов
Учтепа тумани ҳокимлиги Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Қадди ва қадри баланд Учтепам!” мавзусидаги ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Танловда 15 ёшдан юқори барча учтепаликлар иштирок этишлари мумкин.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- “Энг яхши мақола”;
- “Энг яхши шеър”;
- “Энг яхши сурат” (қўлда чизилган);
- Ижодий ишларга қўйиладиган талаблар:
“Энг яхши мақола” – номинацияга келиб тушган ижодий ишлар
1 интервалда ёзилиши, мақола ҳажми 2 бетгача, Word дастурида, Times New Roman шрифтида чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм қолдирилган ҳолда, мақола мавзусидан кейин муаллифнинг фамилия, исми ва шарифи (тўлиқ) ва яшаш жойи кўрсатилиши лозим. Мақола қоғоз ёки электрон вариантда топширилиши мумкин. Мақолалар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.
Мақолалар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (Жами: 60 балл):
- мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги – 10 балл;
- мақоланинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги – 10 балл;
- мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги – 10 балл;
- мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги – 10 балл;
- мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги – 10 балл;
- мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги – 10 балл.
“Энг яхши шеър” – номинацияга келиб тушган ижодий ишлар мазмунан тугал, имловий ва услубий камчиликларга йўл қўйилмаган бўлиши керак. Бир иштирокчи фақат 5 тагача шеър топшириши мумкин.
“Энг яхши сурат” – номинацияга келиб тушган ижодий ишлар А2, А3, А4 форматларида ва қўл меҳнатида чизилган бўлиши керак. Бир иштирокчи фақат 3 тагача муаллифлигидаги сурат топшириши мумкин.
Номинациялар бўйича ижодий ишлар 2019 йилнинг 1 августидан 22 августига қадар Учтепа тумани ҳокимлиги Фарҳод кўчаси 21 уй ёки @uchtepa_matbuotxizmati Телеграм манзилида қабул қилинади. Материалларга муаллифнинг паспорт ёки туғилганлик гувоҳномаси нусхаси илова қилиниши лозим. Келиб тушган ижодий ишлар тақриз қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Плагиатлиги аниқланган ижодий ишлар танловдан четлаштирилади. Учтепа тумани ҳокимлиги танловга юборилган материалларни келгусида чоп этиш ва турли тадбирларда эркин фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Учтепа тумани ҳокимлиги ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарори бўйича ҳеч қандай изоҳ бериш маъсулиятини ўз зиммасига олмайди.
Ҳар бир номинация бўйича 1, 2, 3 ўринлар аниқланиб қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
“Энг яхши мақола” номинацияси:
1 ўрин – биринчи даражали диплом ва ноутбук;
2 ўрин – иккинчи даражали диплом ва планшет;
3 ўрин – учинчи даражали диплом ва смартфон;
“Энг яхши шеър” номинацияси:
1 ўрин – биринчи даражали диплом ва ноутбук;
2 ўрин – иккинчи даражали диплом ва планшет;
3 ўрин – учинчи даражали диплом ва смартфон;
“Энг яхши сурат” номинацияси:
1 ўрин – биринчи даражали диплом ва ноутбук;
2 ўрин – иккинчи даражали диплом ва планшет;
3 ўрин – учинчи даражали диплом ва смартфон;
Танлов натижалари 2019 йилнинг 24 август куни Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати интернет саҳифаларида эълон қилинади.
Бизнинг саҳифаларимиз:
Facebook
Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати