Учтепа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 6 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисобот
Учтепа тумани бўйича 2020 йил учун жами бюджет даромадлари режа кўрсаткичи 845,6 млрд.сўм белгиланган.
Жорий йилнинг 6-ойлик контингент даромадлар режаси 256,6 млрд.сўм этиб белгиланганбўлиб, ҳақиқатда даромадлар тушуми 277,1 млрд.сўмга, режага нисбатан 20,5 млрд.сўмга ортиғи билан ёки 108,0 фоизга бажаришга эришилган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун режа кўрсаткичи 101,8 млрд. сўмни ташкил этиб, шу йилнинг биринчи ярим йили учун даромадлар режаси 29,2 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда, ҳақиқатдаги тушум 35,3 млрд.сўмни ёки режага нисбатан 6,1 млрд. сўм орттириб бажарилишига, яъни режа 120,8 фоиз ижроси таъминланди.
Маҳаллий бюджетга белгиланган режанинг, яъни айланмадан олинадиган солиқ бўйича режа 104,3 фоизга, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан қатъий белгиланган даромад солиғи 153,3 фоизга, бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ (акциз солиғи) 109,4 фоизга, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи 102,4 фоизга, жисмоний шахсларнинг ер солиғи 118,1 фоизга, юридик шахс бўлган ташкилотларга ҳисобланадиган сув солиғи 320,0 фоизга бажарилишига эришилди.
Учтепа тумани 2020 йил 6 ойлик харажатлар режасининг ижроси тўғрисида
Маҳаллий бюджетининг 2020 йил 6 ойлик харажатларнинг аниқланган режаси 76,8 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 55,4 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 72,1 фоизни ташкил этди. Мазкур ҳисобот даврида биринчи даражали харажатларни, яъни иш ҳаққи, ажратмалар, ижтимоий нафақалар ва конпенсация тўловлари ҳамда унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида тўлиқ молиялаштириш таъминланди.
Шунингдек, 2020 йилнинг биринчи ярим йили учун халқ таълими соҳаси харажатларининг аниқланган режаси 4,8 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 3,5 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 73,8 фоизни, мактабгача таълим соҳаси харажатларининг аниқланган режаси 6,5 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 2,8 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 42,4 фоизни,соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларининг аниқланган режаси
32,5 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 25,4 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 77,9 фоизни, маданият ва спорт соҳаси харажатларининг аниқланган режаси 4,8 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси
3,8 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 80,5 фоизни, иқтисодиёт соҳаси харажатларининг аниқланган режаси 11,5 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 9,5 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 83,2 фоизни, бошқарув органлари соҳаси харажатларининг аниқланган режаси 8,8 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 7,4 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 84,5 фоизни, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш соҳаси харажатларининг аниқланган режаси 3,0 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси
2,3 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 76,8 фоизни, ҳамда бошқа харажатларининг аниқланган режаси 0,7 млрд. сўмни ташкил этиб, уларнинг касса ижроси 0,4 млрд. сўмни, ёки режага нисбатан 65,5 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида”ги 44-сон қарорига асосан Учтепа туманида яшовчи фуқароларидан 24 та маҳалла фуқаролар йиғинларига келиб тушган 203 та оилаларнинг аризалари асосида тайинланган ижтимоий нафақаларга жами
85,2 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.
Жумладан: Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақаси (2 ёш) 143 та оилага 52,9 млн. сўм, Моддий ёрдам нафақасига 60 та оилага 24,3 млн.сўм маблағ ажратилиб тўлиқ тўланди, шунингдек ушбу оилаларнинг конпенсация (нон пули) маблағларига 8,0 млн. сўм миқдорда маблағлар молиялаштириб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2008 йил 2 декабрда 1878-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан, Гумон қилинувчи, айибланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаражатларни давлат ҳисобидан 191 дона ишга адвокатлик фирмаларига
100,3 млн.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорининг 3-иловасига асосан, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий 15 турдаги озиқ–овқат махсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 46 та ёлғиз кексаларга жами 73,4 млн. сўм маблағлар ажратилиб тўлиқ тўлаб берилди.
Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ махбуслари ва Ленинград шаҳрида қамал килинган даврда ишлаган фуқороларни Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий 15 турдаги озиқ-овқат махсулотлари ҳамда гигеник товарлари билан бепул таъминлаш учун Учтепа туман “Нуроний” жамғармасига юқоридаги 5 та қатнашчисига 8,1 млн. сўм миқдоридаги маблағ ажратилиб тўланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қуватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4652-сонли қарори ҳамда 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария - эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сонли қарорларига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази врач ходимларига жами бўлиб 2 973,9 млн. сўм миқдорида маблағлар ҳамда Туман Тиббиёт бирлашмасига эпидемияга қарши курашиш тадбирлари учун врач ходимларга 154,3 млн. сўм миқдоридаги маблағлар молиялаштириб берилган ҳамда ушбу ташкилотлар томонидан касса ижроси амалга оширилган.
Учтепа туман ҳокимининг 2020 йил 16 мартдаги 25-ф-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлигининг захира маблағлари ҳисобидан туман санитария-эпидемиология осойишталиги марказига 135,6 млн. сўм маблағ, туман ҳокимининг 2020 йил 22 апрелдаги 39-ф-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлигининг 1-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан туман санитария-эпидемиология осойишталиги марказига 61,3 млн. сўм маблағ, туман ҳокимининг 2020 йил 9 июлдаги 66-ф-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлигининг 2-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан туман Санитария-эпидемиология осойишталиги марказига короновирус инфексиясига қарши самарали кураш олиб бориш учун бир дона ДАМАС русумли хизмат автомашинаси хариди учун 80,0 млн.сўм миқдоридаги маблағлар ҳамда короновирусга чалинган фуқоролардан тест олниниши ва жавобини тез фурсатда аниқлаш учун ПЗР тиббиёт ускунаси ва бошқа тиббиёт ускуналари хариди учун 650,0 млн.сўм миқдоридаги маблағлар ва туман ҳокимининг 2020 йил 16 мартдаги 25-ф-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлигининг захира маблағлари ҳисобидан Туман Тиббиёт бирлашмасига 94,4 млн. сўм маблағ ҳамда туман ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги 31-ф-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлигининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Туман Тиббиёт бирлашмасига 200,0 млн. сўм маблағлар пандемия даврида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирлари учун ажратиб молиялаштириб берилди.