ШГКМ Касаба уюшма қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди
2022 йил 17 февраль kuni “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бошланғич Касаба уюшма ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Кенференсияда касаба уюшмаси томонидан сайланган 120 яқин делегатлар иштирок этди. Конференсия аввалида 5 кишидан ташкил топган Конференция ишчи раёсати таркиби овоз бериш йўли билан аниқлаб олинди ва Конференция ишчи раёсати таркиби қуйидагича куриниш олди.
Конференсияда 3 та масала куриб чиқилди:
1. “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бошланғич Касаба уюшма ташкилотининг 2020 йил 20 апрелдан 2022 йил 16 февралга қадар бўлган давр мобайнида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
2. “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимлари касаба уюшма қўмитасининг раисини сайлаш тўғрисида.
3. “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимлари касаба уюшма қўмитаси таркиибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
Дастлабки масала бўйича “Касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил апрелдан 2022 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида”корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари А.Ботиров маъруза қилди ҳамда мажмуанинг Қаршитермопласт цехи бошлиғи - Шомуродов Анвар, Соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати бошлиғи - Рашидов Зоҳиджон Шавкат ўғли, Этилен цехи кузатувчиси - Абдираҳимов Рустам Фурқатовичлар ҳам сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларни билдиришди.
Кенференсия иштирокчилари томонидан касаба уюшмасининг 2020 йил 20 апрелдан 2022 йил 16 февралга қадар бўлган давр мобайнида олиб борган ишлари қониқарли деб топилди.
Кун тартибидаги сайловлар масаласини кўриб чиқишдан аввал сайловларни ўтказиш шакли бўйича таклиф киритилди ва бир овоздан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишга қарор қилинди.
Кун тартибидаги «“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Мажмуа касаба уюшмаси қўмитаси раислигига _________________________________________ номзоди таклиф этилди ва овозга қўйилди.
Овоз бериш натижаларига кўра овозлар қуйидагича тақсимланди:
- ёқлаб овоз берган делегатлар -114 та,
_____________________________________ бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди ва у билан конференция номидан тузиладиган меҳнат шартномасини имзолаш ваколатини қўмита аъзоси Абдираҳимов Рустам Фурқатовичга бериш ҳақида таклиф киритилди ҳамда бир овоздан қабул қилинди.
Кун тартибидаги масалаларнинг барчаси кўриб чиқилганлиги ҳамда муҳокама этилганлиги, шу билан бирга иштирокчиларда ҳисобот-сайлов конференциясини олиб бориш бўйича ҳеч қандай эътирозлар йўқлиги боис ҳисобот-сайлов конференцияси ёпиқ деб эълон қилинди.