January 1, 2020

Президент қарори: 1 февралдан иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа 7 фоизга оширилади

⚡️⚡️ Президент қарори: 1 февралдан иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа 7 фоизга оширилади

2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган.

Шундай қилиб, 1 февралдан бошлаб

• Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм (ҳозир 634 888 сўм);

• Ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

• Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

• Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм);

• Базавий ҳисоблаш — 223 000 сўм (ўзгаришсиз қолади) - изоҳ: жарималар, мажбурий тўловлар оширилмайди дегани бу).

https://t.me/joinchat/AAAAAFRguiAQXHQBh0jljA