January 1, 2020

2020 йил учун ном берилдими?!

Йил номи ҳақида

Ҳар йилги анъанага кўра, Ўзбекистонда йилларга ном берилади ва йил давомида шу номдан келиб чиқиб, маълум бир соҳага эътибор кучайтирилади.

2017 йилгача йил номи Конституция байрамидаги Президент маърузасида эълон қилинарди. 2017-2018 йилларда эса Президент ўзининг парламентга мурожаатномасида келгуси йил номини маълум қилди.

Жорий йилда ҳам 2020 йилнинг номи давлат раҳбарининг янги сайланган сенатор ва депутатларга йўллаган мурожаатида эълон қилинса керак. Аммо ҳали сенаторлар сайланмади (тайинланмади). Депутатлар ҳам тўлиқ таркибда эмас, 22 та округда қайта овоз бериш бўлиши керак.

Йил тугашигача янги парламент шаклланиб бўладими, йўқми, аниқ билмадим. Қизиқ, мабодо жорий йилда тўлиқ таркибни сайлашга улгурилмаса, унда йил номини маълум қилиш кейинги йилга қолармикин? Кузатишда давом этамиз.

Манбаа: @xushnudbek