March 31, 2021

КУПРОФИКС

🥔Картошка, 🍅Помидор, 🍇Узумдаги
🦠ОИДИУМ
🦠ФИТОФТОРОЗ
🦠АЛЬТЕРНАРИОЗ
касалликлардан мукаммал ҳимоя қилувчи, 3 таркибли юқори самарали ФУНГИЦИД ва БАКТЕРИЦИД

Таъсир этувчи моддаси: Манкоцеб, 200 г/кг, + Мис сульфат 57,7 г/кг + цимонаксил 24 г/кг

Уч таркибга эга бўлган юқори самарали фунгицид: миснинг хлорли оксиди фаол мис ажратиб замбуруғ спораларининг ривожланиши ва нафас олишини тўхтатади; манкоцеб ўсимликнинг яшил қисмларида пленка ҳосил қилиб, касаллик патогенлари киришидан ҳимоя қилади, микроорганизмлар ҳужайраларининг ўсишини тўхтатувчи кўп функцияли ингибитор ҳисобланади; цимоксанил трансламинар таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, споралар ва мицелия ҳосил бўлишини тўхтатади. Препарат картошка, помидор ва узумга нисбатан текканда ва локал ичдан таъсир этиш механизмига эга. Таъсир этувчи моддаларнинг хоссалари ҳисобига препарат касалликларни даволовчи ва олдини олувчи сифатида қўлланилиши мумкин.

АФЗАЛЛИКЛАРИ:
* Картошка, помидор ва узумни касалликлардан ҳимоя қилишда асосий препарат;
* Касалликларни даволаш ва олдини олиш мақсадларида қўллаш мумкин;
* Фениламид асосли препаратларга чидамли касалликларни ҳам даволайди;
* Резистентликка қарши дастурларда муҳим препарат.

Препаратнинг шакли: Сувда эрувчан гранулалар
Яроқлилик муддати: 4 йил


Батафсил маълумот учун

90 003-33-70

90 005-43-49

рақамларга мурожат қилишингиз мумкин

https://t.me/upluzbekistan