May 10, 2021

СЕЛЕКТ

Ғўза ва сабзавот экинларидаги бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши экинлар униб чиққандан сўнг қўлланиладиган самарали гербицид!

Таъсир этувчи моддаси: Клетодим 120 г/л
Препаратнинг шакли: Эмульсия концентрати
Яроқлилик муддати: 3 йил

Ғўза, пиёз, картошка, помидор, кунгабоқар экинларидаги бошоқли бегона ўтларга қарши курашда қўлланиладиган ўзига хос ва юқори самарали гербицид. Бегона ўтларнинг нафақат ер усти қисмини, балки илдиз тизимини ҳам йўқотади. Экиннинг ривожланиш босқичлари ва об-ҳаво шароитларидан қатъий назар, самарали натижа кўрсатади. Ёпиштирувчи моддаларни қўшиб қўллаш талаб этилмайди. 40 дан ортиқ турдаги бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларни самарали назорат қилади. СЕЛЕКТ ўсимликда липидлар синтезини тўхтатувчи меристема ингибитори ҳисобланади. Таъсир этувчи моддаси ўсув нуқтасидан илдиз томон харакатланиб, тана ва илдизни ўлдиради, кўп йиллик бегона ўтлар қайта ўсиб кетмайди. Таъсирининг яққол белгилари ишловдан 3-5 кундан сўнг ўсимликнинг ўсув органларининг ранги ўзгариши билан кўзга ташланади. Бошоқли бегона ўтларнинг бутунлай нобуд бўлиши 7-20 кун давомида содир бўлади.

АФЗАЛЛИКЛАРИ:
* Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегонани кенг кўламда назорат қилади;
* Бегона ўтларнинг нафақат ер усти қисмини, балки илдиз тизимини ҳам йўқотади;
* Экиннинг ривожланиш босқичлари ва об-ҳаво шароитларидан қатъий назар, самарали натижа кўрсатади;
* Бегона ўтларга қарши тез таъсир этади;
* Экиннинг ривожланиш босқичларига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилади.

Батафсил маълумот учун

90 003-33-70

90 005-43-49

рақамларга мурожат қилишингиз мумкин

https://t.me/upluzbekistan