November 26, 2019

“БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ” МАВЗУСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Баситхонова томонидан 2019 йил 11 ноябрь куни тасдиқланган БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан ҳудудларда “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акциялар ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан 2019 йил 26 ноябрь куни, Узун туман адлия бўлими ва туман Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилатация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика Марказининг Сурхондарё вилоят Узун туман ҳудудий бўлинмасида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тарғибот тадбирида иштирокчиларга жорий йилнинг 2 сентябрь куни қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, мазкур тарғибот тадбирида қатнашчиларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил таништирилиб, уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Узун туман адлия бўлими