"АДЛИЯ ВА ЁШЛАР" учрашуви

Узун туман адлия бўлими биносида жорий йилнинг 5 декабрь куни Ёшлар итифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 – йиллиги муносабати билан “Адлия ва Ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ушбу учрашувда туман адлия бўлими ходимлари томонидан асосий қомусимизнинг қабул қилиниш тарихи, қонунчиликдаги аҳамияти, халқаро майдондаги роли ҳамда бошқа қонунлар ва қонун ости ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги тизими соҳасидаги фаолият билан таништирилди.

Узун туман Адлия бўлими