November 9, 2019

“ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “МЕН ШАХСАН ЎЗИМ ОВОЗ БЕРАМАН” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2019 йил 31 январда қабул қилинган қўшма Қарорига асосан ҳар ойнинг иккинчи шанбасида малакали мутахассислар томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасини ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан 2019 йил 9 ноябрь куни, Узун туман адлия бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, тумандаги Ўзбекистон маҳалласида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тарғибот тадбирида иштирокчиларга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган, Олий мажлис қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказиш тартиби, аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, мазкур тарғибот тадбирида қатнашчиларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил таништирилиб, уларни қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Узун туман адлия бўлими