January 20, 2020

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкциялар, қўлланилмайди, лекин пеня ҳисобланиши мумкин

2020 йил 20 январь куни Узун туман адлия бўлими ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси, туман молия бўлими билан ҳамкорликда туман ДСИда навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Шунга кўра,

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

(янги таҳрирда) амалга киритилди.

Солиқ органларининг солиқ тўловчининг солиқ қарзини ундиришни

унинг дебиторидан олинадиган суммага қаратиш ҳуқуқи бекор қилинади.

2020 йил 1 январдан бошлаб имтиёзлар фақат Солиқ кодекси билан тақдим

этилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга чет эл

компаниялар томонидан тақдим этиладиган электрон хизматларга солиқ

солиш тартиби жорий этилганлиги тушунтирилди.

Бу каби масалалар шунингдек Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа янгиликлар аҳолига шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари вакилларига ҳам жуда қизиқ.

Ушбу тарғибот тадбирида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Узун туман адлия бўлими