November 7, 2019

“САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

2019 йил 7 ноябрь куни, Узун туман адлия бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, тумандаги 25-сонли “Ғунча” мактабгача таълим муассасасида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тарғибот тадбирида иштирокчиларга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган, Олий мажлис қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказиш тартиби, аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Шу билан бирга "Коррупция тараққиётга таҳдид" мавзусида маъруза қилинди. Йиғилиш иштирокчиларига адлия органлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ҳуқуқий билим савияларини ошириб бориш борасида узлуксиз мулоқот ташкиллаштириб, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилиб борилаётган акцияларда иштирок этишга тарғибот қилинди ҳамда вазирликнинг "ADVICE.UZ" ҳуқуқий порталига уланган ҳолда ҳуқуқий ахборотлардан фойдаланиб боришлари тавсия қилинди.

Узун туман адлия бўлими