November 27, 2019

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОН АҲОЛИ - ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ КАФОЛАТИ

САЙЛОВГА АДЛИЯ ЧОРЛОВИ” шиори остида тарғибот тадбирлари тобора кенгайиб бормоқда. Давлат хизматчиларидан тортиб оддий фуқароларгача, жамиятнинг барча бўғинидаги аҳолини сайловларда фаол иштирок этишлари учун чорлаш, айниқса биринчи марта сайловларда иштирок этаётган ёшларга сайловга оид ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этади.

Ана шу мақсадда, Узун тумани маҳалла маркази биносида 2019 йил 26 ноябрь куни туман адлия бўлими, туман маъмурий суди, жиноят ишлари бўйича туман суди, туман мудофа бўлими, туман ИИБ, туман ДСИ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда сайловларда иштирок этаётган қатнашчиларга сайловларнинг моҳияти ва аҳамияти, сайлов жараёнида фуқароларнинг иштирок этиш тартиби ҳамда “БИР САЙЛОВЧИ БИР ОВОЗГА ЭГА” “БИЗНИНГ ОИЛАМИЗДА ҲАР БИРИМИЗ ЎЗ ОВОЗИМИЗГА ЭГАМИЗ” тамойилининг моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, йиғилганларга қонунчиликдаги бир қатор янгиликларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилиб, иштирокчиларга буклет ва флаерлар тарқатилди.

Ушбу тадбир Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси ходимлари томонидан тасвирга олинди.

УЗУН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ