June 23, 2023

2-босқич талабаларининг Давлат санъат музейига ташрифи

Жорий йилнинг 18 - апрел куни Тошкент давлат транспорт университети “Транспорт тизимлари бошқаруви факултети” талабалари билан Ўзбекистон Давлат санъат музейига тафриф буюришди.

Музей экспозициясидан Ўзбекистоннинг антик ва ўрта аср санъатига оид меъморий безаклар, кашталар, гиламлар, матолар, заргарлик санъати намуналари ва бошқалар жой олган. Тасвирий санъат экспозицияси миллий график тасвирий санъат ривожининг бир асрдан ортиқ тарихга эга шаклланиши ҳамда ривожланишининг машаққатли ва бетакрор йўлини кўрсатиб берган. Бу ерда талабалар бронза, чинни, фил суяги, ёғоч ўймакорлиги, мусиқа чолғу асбоблари, гиламлар ва бошқа буюмлар коллекциясини кўришди.

Музей экспозицияси санъат жанри ва турларига ажратилган ҳолда хронологик тартибда тузилган. Ҳар бир залдаги экспонатлар санъат турлари, мактаблари, анъаналар ва ҳозирги ривожланиш марказларига қараб жойлаштирилган. Экспозиция Ўзбекистоннинг қадимий санъат ёдгорликлари — Зарауцой расмлари, Холчаёндан топилган ҳайкалларни, сўнг Ўзбекистон халқ амалий безак санъатини намойиш этиш билан бошланади.