June 23, 2023

2-босқич ТLА-3 гуруҳ талабалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкор Барака Боқийнинг «Чанг» номли китоби тақдимотида иштирок этдилар

Жорий йилнинг 14 – март куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкор Барака Боқийнинг «Чанг» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобда Барака Боқийнинг ҳаётнинг аччиқ ва гўзал ҳақиқатлари акс этган, деди ёзувчи Маъмура Зоҳидова. Унда жам бўлган шеърларни ўқир экансиз, ҳар бир мисрадаги шоир кечинмалари қалбимиздаги ҳақиқатлар эканлигига гувоҳ бўламиз.  Барака боқий ёш бўлишига қарамасдан унинг кўп китоблари мухлислари қалбида жой эгаллаган дейди Маъмура Зоҳидова.

Тақдимотда муаллифнинг ижодий қобилияти, тўпламнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди. Шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Хонандалар Шуҳрат Дарё, Нурали Шукуруллаев ижросида Барака Боқий шеърига басталанган қўшиқлар куйланди.

Тадбир сўнгида хар бир иштирокчига Барака Боқийнинг китоблари улашилди.