July 19, 2023

2-босқич талабалари ўртасида “Киберҳавфсизлик” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди

Жорий йилнинг 8 – апрел куни давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва “Транспорт тизимлари бошқаруви” факултети 2 курс талабалари ўртасида “Киберҳавфсизлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари талабаларга огоҳ бўлишларини, телефондаги маълумотларини хич кимга бермасликларини, иложи бўлса телефонларида 2 босқичли паролни ёқиб қўйишларини тайинлади. Чунки бугунги кунда жудаям кўп ёшларимиз хаккерлар томонидан алданиб қолишаётганлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса, хозирда жудаям кўп ёшларимиз улардан аксарияти ёш қизлар “Кибр романтика” онлайн танишув сайтида алданиб қолишмоқда. Унга кўра улар қизлардан паспорт ва фотосуратлар ташлашини сўрашади. Улар фотосуратларни монтаж қилиб қизларни шантаж йўли билан ёмон мақсадларда интернет тармоқларига тарқатаман деб пул талаб қилишмоқда деб сўзида давом этди давлат хавфсизлик хизмати ходимлари.