July 19, 2023

Tалаба қизлари ўртасида “Гендр тенглик” мавзусида давра сухбати 

Жорий йилнинг 14 – апрел куни Тошкент давлат транспорт университетида Сенат гендр тенглик комиссияси аъзоси Саиджонова Шоира Саидғаффоровна ва талаба қизлар ўртасида “Гендр тенглик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бунда Шоира Саидғаффоровна талаба қизларга гендер тенглик хақида тушунча берди.

Гендер тенглик тушунчаси ва гендер тенгликни таъминлашнинг асосий тамойиллари.

Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади.

Гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланади.

Гендер статистикасини шакллантириш - Давлат статистика органлари гендер кўрсаткичлари асосида жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни, сақлашни, таҳлил қилишни ва эълон қилишни амалга оширади.

Гендер кўрсаткичлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг статистик маълумотлари асосида ҳам шакллантирилиши мумкин.