ЭЪТИБОР, ЭЪТИРОФ ВА РАFБАТ
Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда мустақиллигимиз берган имкониятлар, мамлакатимизда халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, беқиёс ўзгаришлар хусусида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Истиқлолимизнинг муборак 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тизимда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар муносиб тақдирлангани алоҳида таъкидланди.
Эътирофли томони, улар орасида фидокорона меҳнатлари билан банк тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасининг Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва молиявий-иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи-бош бухгалтер Хуршид Рахимовнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирлангани байрамга муносиб туҳфа бўлди.
Тадбирда Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Пардаев томонидан Хуршид Рахимовга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Фахрий ёрлиғи” тантанали равишда топширилди.
Ўз касбининг фидойиси ва жонкуяри бўлган Хуршид Рахимовни юксак эътироф билан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси ҳамда барча тижорат банклари жамоаси номидан муборакбод этамиз.