МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДАГИ ТАШАББУС РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Аҳолининг, хусусан ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида, оила бюджетини тўғри юритишда ва иқтисодий кўникмаларини оширишда муҳим ўрин тутади.
Бу борада Марказий банк томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, кўплаб тарғибот тадбирлари, семинар-тренинглар тайшкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси ҳамда “Uzcard” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Молиявий саводхонлик амбассадорлари” лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир.
Эътироф этиш керакки, мазкур лойиҳа доирасида вилоятимизда ҳам ёшларининг молиявий билимларини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бу жараёнда Навоий давлат университети ўқитувчиси Суҳроб Чуллиев ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Суҳроб Чуллиев 2025 йил давомида Навоий давлат университетида ёшлар ўртасида молиявий билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлагани ҳамда молиявий саводхонликни тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси раҳбари томонидан сертификат билан тақдирланди.
Бундан ташқари, С.Чуллиев “Техномарт” савдо марказидан маиший жиҳозлар сотиб олиш учун 3 миллион сўмлик ваучер билан рағбатлантирилди.