February 27, 2020

Жойларда қонун ҳужжатлари мазмунини тушунтиришда тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқ!

Жумладан, туман ҳокимлиги қарори билан тасдиқлан ҳуқуқий тарғибот гуруҳлари бу борада самарали фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари ва таълим муассаларида ҳукуқий тарғибот ўтказувчи гуруҳ бу борада самарали меҳнат қилмоқда.

Хусусан "Жарқўрғон озиқ-овқат бозори" МЧЖда ва тумандаги 33-сонли умум таълим мактабида анашундай тадбирлар ташкил этилди!

Тадбирда МЧЖдаги ёлланма меҳнат ва кунлик меҳнат билан банд бўлган фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва ижтимоий таминот қонунчилиги талаблари тушунтирилди.

Хусусан, фуқароларга ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2019 йид 9 июлдаги "ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ГУВОҲНОМАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ги 566-сон ҚАРОРИ билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий этилганлиги, бу иш асосида фуқаролар ўз ўзини банд қилиш орқали ҳам меҳнат стажига эга бўлишлари ҳақида ҳуқуқий тушунритишлар берилди.

Шунингдек тарғибот гуруҳлари томонидан зз -мактабнинг ёшлари ўртасида ҳам Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида қонунчилик тўғрисида ҳам тушунтиришлар берилди.

Хулоса шуки бугунги кунда қонун ҳужжатлари тлабларидан хабардор бўлган хар бир фуқаро давлат идоралари билан бўладиган ҳуқуқий муносабатларда ўз ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаши билан бир қаторда, ушбу сохаларда олиб борилаётган ислоҳотларда ўз фуқаролик позициясини билдириш имкониятига ҳам эга бўлади.

Зеро, ҳуқуқни билиш ўзини билиш демакдир!

Жарқўрғон туман адлия бўлими!