February 22, 2020

Адлиянинг-халқ депутатлари туман кенгашидаги ахбороти!

Дарҳақиқат, Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак деган умумий тамойил бугун хаётимизга чуқуг сингиб бормоқда.

Ушбу тамойилга риоя қилган ҳолда бугунги кунда давлат идораларининг халқ сайлаган вакиллари олдида хисобот ва ахборот шаклида малумот беришлари ҳам албатта идора раҳбарларининг ютуқ ва камчиликларини эрта аниқлаш ва ўз устида ишўлашга мажбур этади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 йил 13 апрелдаги "ДАВЛАТ ҲУҚУҚИЙ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА мУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги ПФ-5415-сон ФАРМОНИ билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳар чоракда тегишлича туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этиши белгиланганди.

Мазкур фармонга асосан "Маҳаллий давлат органлари тўғрисида"ги Қонунга 25-3-моддаси киритилиб, Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишинча ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитиш лозимлиги қайд этилди.

Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими З.У.Давлатовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича энг устувор вазифаларни белгилаш, улар ижросини таъминлаш тўғрисида ҳисоботи,

туман хокими З.Давлатов

туман мамурий судининг фуқароларнинг ҳуқуқларини таминлашда суднинг 2019 йилда амалга оширган ишлари,

Туман маъмурий суди раиси Х.Рахимова

туман прокурорининг жиноятчиликнинг олдини олишдаги прокуратура органлари вазифалари ва қилинган ишлари хусусидаги ахборотлари эшитилди.

Туман прокурори Х.Маматқулов

Шунингдек сессияда туман адлия бўлими бошлиғи У.Ариповнинг "Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахбороти тингланди.

Адлия бўлими бошлиғи У.Арипов

Хусусан, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 13 апрелда қабул қилинган қарор ва фармон билан адлия органларини “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантириш назарда тутилган эди.

Сессияда адлия бўлимининг 2019 йилдаги фаолиятига ҳам назар ташланди!

Жумладан,

Шунингдек, муайян камчиликлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжудлиги такидланди.

Хусусан, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Бу масалага ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараш такрор такрор айцтилишига қарамасдан сақланиб қолмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимнинг 2018 йил 2 августдаги “Туман аҳолисини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисида”ги Қ-1620-сонли қарори билан тасдиқланган маҳалла фуқаролар йиғинларида, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида, соғлиқни сақлаш муассасаларида, тадбиркорлар ўртасида ва ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказиш бўйича тузилган гурухлар ўз зиммасига юклатилган вазифалар ижросини умуман бажармасдан, ўз холига ташлаб қойганлиги, Бу эса, жамиятда манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишда давлат органлари ва бошқа соҳавий хизматларнинг фаол иштироки таъминланмаслигига ҳамда тарғибот тадбирларининг натижадорлиги ва самарадорлигига салбий таъсир қилаётганлиги такидланди.

Шунингдек, айрим давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари фаолиятида ўз соҳасига тааллуқли қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг матнини қуйи бўғинларга тўлиқ етказмаслик ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Жумладан, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга кўра, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг ҳамда зарур бўлган тақдирда, тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органларига ва ташкилотларга электрон шаклда юборилишини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1013-сон қарорида “Барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олишлари ва уларни раҳбарлар ва ходимлар эътиборига етказиш вазифаси юклатилган”.

Юқоридаги Қонун ва қарор қабул қилинганига 2 йилдан кўп вақт бўлган бўлсада, туман мудофа ишлари бўлими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш соҳасидаги Жарқўрғон туман инспекцияси, Пенсия жамғармаси, “Сувоқава”ДУК, йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси, “Тоза ҳудуд”ДУК каби томонидан ҳалигача тегишли электрон почта манзиллари ташкил этилмаганлиги такидланди.

Шунингдек, бўлим ва давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлашиш, давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш йўналишида хам амалий ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмасдан қолмоқда.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари қонунчиликда белгиланган муддатларда адлия органларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилмасдан одатда, сессия куни ёки сессиядан бир кун олдин тақдим этилмоқда ёки ижобий экспертиза хулосаси бўлмасдан туриб қабул қилиш ҳолатлари бир неча маротоба огохлантирилишига қарамасдан кузатилмоқда.

Хусусан, бўлим томонидан туман ҳокимлиги ва кенгашнинг 2019 йил давомида қабул қилган қарор ва фармойилшалари давомида 7 та қарори ва 1 фармойиши бекор қилинди. Ушбу қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинганлар бўлса, экспертизадан ўтказилган 10 қарор лойиҳасидан 6 тасида кечикиб тақдим этиш холатларига йўл қўйилган.

Давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги барча тузилмалари қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишда тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилинишида ҳам сусткашликка йўл қўймоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятини ташкил этиш ва юритишга ҳамда фаолият йўналишига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини такомиллаштиришга умуман эътибор қаратмаябди.

Хусусан, 2018 йил якунлари хамда 2019 йилнинг 9 ойлик натижалари юзасидан Кенгашга тақдим этган ахборотда давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги тузилмаларига фаолиятлари давомида аниқланган амалиётда мавжуд ҳуқуқий муаммолар ҳамда келиб тушган мурожаатлар, фуқаролар билан учрашувлар давомида аниқланган ҳуқуқий муаммолар ҳақида белгиланган жадвал асосида ўз таклифларини туман адлия бўлимига доимий равишда тақдим этиб боришлари танқид остига олинган бўлсада, афсуски, жорий йил якунига қадар бирорта асослантирилган таклифлар келиб тушмади.

Шунингдек, бу борада Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2019 йилдаги 15 июлдаги “Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қ-327-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 август куни туман адлия бўлиминингг 8-1-11/28-сон хати реестр асосида тумандаги 20 дан ортиқ давлат орган ва ташкилотларига ижрога қаратиш учун тарқатилган бўлсада, туман ҳокимлиги, давлат хизматлари маркази, туман давлат архиви, туман ер ресурслари давлат кадастри ҳамда туман қурилиш бўлимидан бошқа 22 та давлат органлари бу борда таклифларини тақдим этмаганлиги ачинарли хол эканлиги билдирилди!

Ушбу қарор ижроси туман ФЎЎБОФМ Кенгаши хамда ички ишлар бўлим томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришга қарамасдан умуман ижрога қаратилмасдан қолиб кетди.

Шунингдек, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлашиш, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш йўналишида айниқса, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишида адлия бўлими билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари орта сурилиб келаётганлиги такидланди.

Сессия Адлия бўлимининг ахбороти юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар!

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Адлия вазирлиги ва нинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг асосий вазифалари тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига ҳуқуқий ишларни ташкил этиш ва ижрога қаратиш ҳамда улар фаолиятидаги тизимли муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборатдир!

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!