Конституция – бахтимиз кафолати
Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан 2019 йилнинг 07 декабрь куни тумандаги 18-умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда адлия бўлими бошлиғи У.Арипов “Конституция-бош қомусимиз”, "Адлия сайловга чорлайди" мавзусиларида маъруза қилинди.
Хусусан, тадбирда йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз аҳолиси сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси экани, юртимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафоати экани такидланди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифалар хусусида кенг тушунчалар берилди. Бош қомусимиз ва қонунларимизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинлик ва мажбуриятларнинг тарғиботи самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида, Конституциямизни ўрганишдаги фаоллиги учун матабнинг бир қатор ўқитувчилари ва ўқувчилари Адлия бўлимнинг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди.