January 13, 2020

14 январ ватан ҳимоячилари куни!

Мустақиллик йилларида замонавий, ихчам, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимизни ишончли ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз ташкил этилдики, бу ўз навбатида Ўзбекистон армиясининг жаҳондаги нуфузининг ошишига хизмат қилди.

Tуман Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда Какайди қўрғонида жойлашган Н-сонли ҳарбий қисмда мамлакатимиз раҳбарининг Фармойишининг амалий ижроси ҳамда ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-ҳуқуқий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда харбий хизматчиларга харбий соҳадаги қонунҳужжатларининг мазмун моҳияти билан бирга мамлакатимизда қабул қилинган сўнг қонун ҳужжатлари мазмуни ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида харбий хизматчиларни қизиқтирган турли мавзуларда бахс ва мунозаралар олиб борилди ва уларнинг саволларига ҳуқуқий жавоблар берилди.

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!