April 9, 2020

Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги НИЗОМ ва амалиёт!

Бугунги кунда Республикамиздан карантин холати жорий қилинган! Ўз ўзидан бу албатта иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир қилади!

Хусусан, бир қатор чекловлар ва имтиёзлар белгиланди!

Шунингдек, Карантин муносабати билан Республикамиздаги барча давлат идоралари, ташкилотлар ва корхоналар, шунингдек, хусусий ва нодавлат муассасаларда ҳам 50 % фоизга яқин ходимлар меҳнат таътили ва ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган миқдордаги таътиллларга чиқарилган.

Карантин холати эса бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда!

Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 9-2020/Б-сон буйруғи билан "Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида"ги НИЗОМ тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бироқ, бу тартибга амалиётда айтарлик бирор бир иш берувчи низом талабларини тушунмаётганлиги ва билмаслиги саббали амал қилмаябди.

Ушбу Низомга мувофиқ карантин даврида иш берувчилар ходимларни розилиги билан уларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказишлари мумкин.

Бунинг учун, ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказишда иш берувчи томонидан вақтинчалик ишга ўтказиш ҳақида муддати кўрсатилган буйруқ чиқарилади. Ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказиш тўғрисидаги буйруққа иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади.

Бунда иш вақти ва иш билан боғлиқ шароит икки тараф ўзаро келишиб, низом талабларига мослаштирса кифоя.

Ходим мавофавий ишга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади.

Бу хам карантинга қарши курашишда бир йўл бўлиши билан бирга, идора ва корхоналар ҳамда ишлаб чиқариш жойларида иш кетади.!!

Зеро, мақсад ходимлар соғлиғини асраган ҳолда хам оила даромадини ушлаб туриш бўлса, иккинчи томондан ишлаб чиқаришни тўхтатмаган холда иқтисодиётимизга оз бўлсада кўмак беришдир!

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!