March 11, 2020

ЖАРҚЎРҒОН МИНОРАСИДА- АДЛИЯ ҚАБУЛИ!

Дарҳақиқат, сайёр қабулллар фуқароларнинг муаммоларини ечишда ҳамда уларга яқин бўлишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Зеро, фуқаро давлат идоларини эмас балки, давлат идоралари фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида уларни ўз манзилларида йўқламоқда.

Бу ўз навбатида фуқароларнинг муаммоси хал бўлишида қатий назар давлат борлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари давлат назоратида эканлигига ишонч уйғотади.

Шу мақсадда бугун Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги тарихий маҳалла "Жарқўрғон минораси" маҳалласида анашундай қабул ташкил этилди.

Жарқўрғон минораси махалласидаги 24-сонли мактаб
Жарқўрғон минораси махалласидаги 24-сонли мактаб

Жарқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи У.Арипов Адлия бўлими томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича жойларда ҳуқуқий тадбирлар доимий ўтказиб келинаётганлигини такидлаб, тадбир давомида,

Адлия бўлими бошлиғи У.Арипов

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ–607 ва 608-сон, 10.03.2020 й.)лари, Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (129-сон, 06.03.2020 й.), “Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги (128-сон, 05.03.2020 й.), “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (132-сон, 09.03.2020 й.), “Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (135-сон, 09.03.2020 й.) қарорларининг мазмун моҳиятини фуқарлар эътиборига етказди.

Адлия бўлими бошлиғи У.Арипов

Шунингдек, фуқароларга қишлоқ шароитидаги энг кўп учрайдиган сув, газ, элект таъминоти, кредит ажратиш, солиқ, тўй-хашамлар, йўл ва шу каби масаллалар юзасидан амалий мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг, алоқадор ташкилотлар хамроҳлигида фуқароларнинг муаммолари тингланди.

Адлия бўлими бошлиғи У.Арипов

Жумладан, тадбир давомида Адлия фаолиятига дахлдор 7 та, Судлар фаолиятига дахлдор 1 та, электр тармоқлари, газ, коммунал маслаларга дахлдор 5 та саволлар юзасидан фуқароларга тушунтириш берилган бўлса, алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда 1 та мурожат жойида хал этилди.

умумий кўриниш

Фуқаро Хайитмуродова Сайёра, Хўжамбердиев Мамат бобо, Чоршанбиев Шопўлат, Кулиева Махсуда, Қаххорова Лобар ва Нуралиева Жорқинларнинг мурожаатлари адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқиш учун оғзаки мурожат сифатида қайд этилди ва иш юритувга олинди.

Мақсад шуки, хар бир фуқаро муаммосиз бу хаётда беками кўст яшасин!

Бунинг учун албатта, хар бир фуқаронинг муаммосини эчмасангизда, уларни тинглашнинг ўзи кифоя!!

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!!