March 3, 2020

Ҳуқуқий маданиятни ошириш тадбирлари манзилли ва предметли тарзда доимий ташкил этилмоқда!

Дарҳақиқат, "ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИ ТАРҚАТИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА"ги Қонуннинг 7-моддасига асосан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидаги нормаларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга доир, жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган зарур ишларни ташкил этиши шартлиги қайд этилган.

Шунингдек, мазкур қонун билан Адлия органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат орган эканлиги, Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги 3666-сон қарори билан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида адлия органлари томонидан мунтазам равишда ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, адлия бўлими мувофиқлаштирувчи тарғибот гуруҳлари томонидан 2 ва 3 март кунлари Жарқўрғон туманидаги "Боботоғ" ва "Марказ" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Адлия бўлими катта маслахатчиси М.Тўраев
Адлия бўлими етакчи маслахатчиси Т.Исматуллаев

Тадбирда фуқароларга юртимизда феврал ойи давомида қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг мазмуни тушунтирилди.

Манашундай тадбирлар натижасида кунма кун туман фуқароларининг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида амалиётда ўз самарасини бераётганлиги инсонда, куч ва ғурур бағишлайди.

Зеро, мамлакатдаги ислоҳотларнинг моҳиятини билиш ҳар бир фуқаронинг хуқуқи бўлиши билан бир қаторда, рамзий маънода бурчи хамдир.

Бунда хар бир давлат идораси жонбозлик кўрсатиши эса устувор вазифадир!

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!