July 30, 2021

“Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери”

Бугунги кунда фермерлар томонидан турли идора ва ташкилотларга, хусусан адлия органларига ҳуқулари бузилётганлиги (мажбурий тартибда шартнома тузидириш, ноқоуний равишда ерларини олиб қўйиш, ерларни бошқа фермерлар таркибига қўшиб юбориш каби) юзасидан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Бу ўз навбатида фермерлик ҳаракатининг ривожига салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмапябди албатта!

Шу боис Адлия органлари томонидан бу соҳага ҳам эътибор қаратилган ҳолда "Фермерга Мадад" акцияси ташкил этилди.

Мақсад, эса мамлакатимизда ҳам фермерлик фаолиятининг ривожини янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш.

Акция давомида амалга ошираладиган ишлар.

Акция давомида фермерлар ҳуқуқларини тушунтириш тадбирлари ўтказилади, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда фермерларнинг мурожаатлари ўрганилади, фермер хўжаликларининг муаммоларини аниқлаш бўйича сўров ўтказилади, соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Шу билан бир пайтда, фермерлар мурожаатлари билан ишлашда мурожаатлар анъанавий шаклда, 1008 – ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул қилинади.

Зеро, Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, фермерлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилганлиги, бугунги кунда фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90-92 фоизини ишлаб чиқариш билан бирга халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай меҳнат қилаётган, қудратли ижтимоий-сиёсий ҳаракатга айланмоқда. Фермерларимиз аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлабгина қолмай, экспорт билан ҳам шуғулланаётганлиги, бу мавзунинг нақадар муҳимлигини англатади.

ЧУНКИ ФЕРМЕР БУГУНГИ КУННИНГ ҲАҚИҚИЙ ДРАЙВЕРИГА АЙЛАНДИ!

Жарқўрғон туман адлия бўлими!