October 23, 2020

Адлия сайёр қабуллари яна давом этмоқда!

Бугунги кунда халқ ичига кириб бориб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ҳар бир вазирлик ва идораларнинг асосий фаолият мезонига айланмоқда.

Шу жумладан, Адлия вазирлиги ва унинг тизимига кирувчи органлар ҳам!

Жорий йил давомида Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги маҳаллаларда пандемия сабабли 7 та сайёр қабул ташкил этилди ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий тусдаги муаммолари ўрагнилди.

Жумладан, жорий йилнинг 22 октябрь куни ҳам тумандаги "Янгитурмуш" махалла фуқаролар йиғида анашундай қабул ташкил этилди.

Тадюирда дастлаб, Жарқўрғон туман адлия бўлими бошлиғи У.Арипов томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Хусусан , Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги, 2020 йил 28 сентябрда қабул қилинган “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 15 октябр қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6065-сон фармони, 2020 йил 23 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6075-сон фармони, 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4829-сон, 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилишчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4851-сон, 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сон қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти қарорларининг мазмун моҳиятини фуқарлар эътиборига етказди.

Айниқса қабулда фуқароларга қишлоқ шароитидаги энг кўп учрайдиган сув, газ, элект таъминоти, кредит ажратиш, солиқ, тўй-хашамлар, йўл ва шу каби масаллалар юзасидан тарқатма материаллар тарқатилди.

Шундан сўнг, Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 2020 йил октябрь ойида тасдиқланган Жарқўрғон туман адлия бўлимининг 4-чорак жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича жадвалига асосан Адлия ҳамда алоқадор ташкилотлар билан хамкорликда сайёр қабул ташкил этилди ва фуқароларнинг мурожатлари тингланди.

Жумладан тадбир давомида Адлия фаолиятига дахлдор 7 та, Судлар фаолиятига дахлдор 1 та, электр тармоқлари, газ, коммунал маслаларга дахлдор 5 та саволлар юзасидан фуқароларга қабулнинг ўзида тушунтириш берилди.

Қабул давомида айрим фуқароларнинг мурожаатлари адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқиш учун оғзаки мурожат сифатида қайд этилди ва иш юритувга олинди.

Зеро, ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинса, фуқароларнинг битта бўлса ҳам муаммоси ечилиши билан бирга уларнинг давлат идораларига бўлган ишончи ҳам ортишига еришилоади.

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!