February 21, 2020

Маҳалла фаоллари ҳуқуқий билимлари оширилмоқда!

Жарқўрғон тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 22 феврал куни "Зартепа" ва "Меҳнатобод" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди!

Зартепа маҳалласи
Зартепа маҳалласи

Тадбир давомида маҳалла фуқароларига “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4586-сон, 05.02.2020 й.), “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4592-сон, 10.02.2020 й.) хамда Ҳукумат қарори (71-сон, 08.02.2020 й.) билан тасдиқланган "Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисида"ги низом, шунингдек, ер қонунчилиги масалалари бўйича олиб борилаётган қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди.

Меҳнатобод маҳалласи
Меҳнатобод маҳалласи

Бундан ташқари, тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан бошқа ижтимоий масаллар муҳокама қилинди ва фуқароларга тегишли тавсиялар берилди!

Зеро, халқимизнинг ҳуқуқий билимдонлиги, эртанги тараққиётимз учун жуда муҳим саналади.

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!