March 10, 2020

“Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси натижалари муҳокамаси!

Дарҳақиқат, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилнинг феврал ойида “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича акция эълон қилинган эди.

Мазкур акция доирасида фуқароларнинг инсон ҳуқуқларига ва меҳнат қонунчилиги талабларининг бузилиши ва ҳоказолардаги мурожатлари қабул қилиниб, қонуний кўриб чиқилди.

Хусусан, Жарқўрғон туманида ушбу акция доирасида адлия бўлимига 11 та мурожаатлар келиб тушган.

Бўлим томонидан, ушбу мурожатларнинг 5 таси қаноатлантирилган бўлса, 6 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Жами бўлиб туманда 128 та қонунбузилиш холатлари аниқланган.

Адлия бўлими томонидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича жами 44 та даъво аризалар, 2 та тақдимнома, 2 маъмурий таклиф ва мансабдор шахсларга нисбатан келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида 1 та огоҳномалар киритилган.

Хусусан, фуқаро Аббосов Илёс Тўраевич(исми ва фамилияси ўзгартирилган)нинг Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ва иш ҳақини ундириш ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилган. ўрганишда Меҳнат кодексининг талаблари бўйича бирор бир ҳужжат расмийлаштирилмаган ҳолда меҳнат вазифаларингизни бажаришга маъмурий тўсиқ яратиб келинганлиги аниқланиб, фуқаро манфатида фуқаролик судига Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан фуқаро Аббосов Илёс Тўраевич(исми ва фамилияси ўзгартирилган) фойдасига 9 252 513 (тўққиз миллион икки юз эллик икки минг беш юз ўн уч) сўм иш ҳақи ва 2.000.000 (икки миллион) сўм маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво ариза киритилган.

Акция натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, ушбу қонунбузилишларнинг аксарияти меҳнат қонунчилиги талабларини билмаслик ёки билиб туриб бузиш натижасида юзага келган.

Бугун адлия бўлими томонидан акция доирасида аниқланган қонунбузилишларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олиш мақсадида Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва Давлат санитария, эпидимиология осойишталик марказида қонун ҳужжжаларининг талабларини тушунтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

Тадбирда ходимларга иш беруви ва ходим ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар, хусусан ишга олиш, интизомий жавобгарликка тортиш, вазифадан озод этиш ва лавозим мажбуриятларининг моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, Давлат санитария, эпидимиология осойишталик марказида ташкил этилган тадбирда Давлат санитария, эпидимиология назорати негизида ташкил этилган осийишталик маркази штатларидаги ўзгаришлар сабабли юзага келган қонунбузилишлар муҳокама қилинди.

Давлат санитария, эпидимиология осойишталик маркази

Штатлар жадвалидаги ўзгаришлар сабаб марказ ходимлари кўпчилигининг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилган.

Жумладан, акция доирасилда Жарқўрғон туман, “А.Навойи” маҳалласида яшовчи фуқаролар Феруза Даниярова Феруза ва Нигора Хайитоваларнинг туман давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан бола парваришида бўлишингизга қарамасдан ишдан бўшатилганлигингиздан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганилганда Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3 қисмида ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, 237-моддасида, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши, мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга ошириши белгиланган бўлишига қарамасдан ушбу фуқаролар ва яна шундай 30 нафар фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномалари иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганлиги аниқланган.

Давлат санитария, эпидимиология осойишталик маркази

Ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида Жарқўрғон туман адлия бўлими томонидан Туман давлат санитария, эпидимиологияя ва назорат марказининг

2020 йил 8 январдаги 161-ш-сонли ва 169-ш-сонли буйруқларини бекор қилиш, Ф.Даниярова ва Н.Хайитовалар ҳамда шундай асослар билан ишдан бўшатилган ходимларни қонунчиликда ўрнатилган тартибда ишга тиклаш ҳақида тақдимнома киритилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Бугунги тадбирда ушбу қонунбузилишларнинг сабаблари ва моҳияти ходимлар ва ташкилот раҳбарлари иштирокида кенг муҳокама қилинди ва тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.

Хулоса, шуки қонунбузилишларга йўл қўйганларни жазолашдан кўра содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларнинг олдини олиш “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият”лигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.!

Зеро, инсоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари бу унинг Конституциямизда қайд этилган узвий(табий) ҳуқуқлари каби олийдир! БУ ҲУҚУҚНИНГ БУЗИЛИШИ ҚОНУН БИЛАН ТАҚИБ ҚИЛИНАДИ!

ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ!!