АТОҚЛИ РАҲБАРНИНГ УЧТА СИФАТИ
(Три признака выдающегося лидера) Дин Стамулис, Гарвард Ревью
Барчамиз биламизки, стереотиплар қуйидагича фарқланади:
Яхши раҳбарлар-шубҳасиз омадли лидер! Улар ўз олдиларига мақсад қўйиб, таваккал қарорлар чиқарадилар. Аммо, бу ҳаётда, реалликда қандай қўринишга эга. Аслида, компания раҳбарларини бошқа топ менежерлардан фарқи бор. Энг асосийси, уларнинг қандай характер хусусиятлари омадли бўлишга ёрдам беради? Корпоратив зинапоясида энг юқори чўққини эгаллаган инсонлар ҳақида жуда кўп афсоналар яратилган, уларнинг қайси хусусиятлари омадли эканликларини аниқлаб беради. Демак, янги раҳбарни компанияга ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратиш керак? Бугунги кунда бу савол ўта муҳим рол ўйнайди. Чунки, бозорларда жуда тез ҳолатларнинг ўзгариши, янги ғояларнинг кириб келиши сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам, Russell Reynolds Associates компанияси Hogan Assessment Syotems билан бирга тажриба олиб бордилар. Унга кўра, компания лидерларининг қайси параметрлари компаниянинг кейинги ривожига ҳисса қўша олади. Бунинг натижасида аниқландики, раҳбарнинг муаммоларга тез ечим топа олиши, ўз билим кўникмаси доирасини яхши билиши, бошқа инсонларга ўз иш услубини ўргатиши, ўзини-ўзи реклама килиши намоён бўлади. Биз аминмизки, олиб борган бу методикамиз ўта муҳим ва юқори даражани таъминлайди. Зеро, бошқа тадқиқотчилар бу муаммоно ечишда суҳбатлар ўтказдилар, резюме анализ қилдилар ва овозли паттернларни ўргандилар. Биз эса бўлажак раҳбарларни аниқлашда янгича йўналиш яъни, уларнинг психометрик профилларини тузиб, 200 дан ортиқ раҳбарларга қўлладик. Бунинг учун биз 3 та инструментлардан фойдаландик. Уларнинг биринчиси, “16-факторли” (16 ПФ) шахсий сўровнома бўлиб, у раҳбар шахсига умумий баҳо беради. Инсонлар тушуна олиш кўникмаларини аниқлайди, уларнинг мулоқот туси ва эмотсиалик факторини белгилайди. Иккинчидан, инструмент шахсий малака (тажриба) сўровномаси (ОПҚ-32). Бу йўналиш раҳбар ходимнинг бошқарув услубини ўрганишда, унинг бошқа инсонларга таъсири янги яратувчанлик тафаккурга эга эканлигини ва мотивация бера олишлигини ўрганади ва оихирги услубимиз Hogan тажриба зонасининг ривожланиши. Бунда раҳбарнинг патенсиал факторлари менежерлар учун компания бошқарувини ривожлантира олиши ва мустақил фикрлай олиш даражасини аниқлайди.
Сўнги босқичда биз 9000 дан ортиқ топ менежментларни параметрларини таққослаб чиқдиқ. Бу текширувлар шуни кўрсатдики, рахбар ходимнинг 2 та характер-хусусияти алоҳида ўрин тутади. Бизнес доирасида таваккал қила олиш, қатъий қарорлар чиқариш. Биз ўйлаймизки, айнан шу икки
характер-хусусият гендирректорлар бошқалардан ажратиб туради. Бундан ташқари компания раҳбарларининг бошқа топ-мененджерлардан 6 та хусусияти мавжуд.
- Шижоатлик ва ишчанлик;
- Ижодий фикрга эга бўлиш;
- Келажакни кўра билиш;
- Буйруқ бера олиш;
- Янгиликлар билан фикр алмашиш;
- Инсонларни ўзига жалб қила олиш;
Бундан ташқари биз, йиллик 5% га ўсишга эришган компания гендирректорларни ўртаҳол компаниялар билан таққосладик. Аниқладикки, 1-гуруҳ раҳбарлари қуйидаги 3 та характер билан ажралиб туради.
1) Мақсадга етиш йўлида энг йўқори даражада ҳаракат қилиш;
- Мақсадга эришиш йўлида фақат олға интилиш. Тезлик ва натижага эришиш.
2) Улар ишга шўнғишади ва муаммоларга тўғри ечим топа олишади. Улар ташқи деталларни иккинчи деталлардан фарқлай олишади. Яхши раҳбар жиддий муаммоларни тез ҳис қилади, унинг қийинчиликларга хавф-хатарга “ўткир” кўзлар билан кўриши ҳисобга олинади.
Бир неча йил илгари Рам Чарон ўзининг “мураккаб қарорлар қабул қилиш” контексида шундай деганди. Маиший каналларнинг ортиши, уларнинг рақамли, онлине, халқаро рейтингларга ўзгариши раҳбарнинг глобализацияни тўғри тушуна олиши, ҳалқаро қарор-қонунлар ва валюта курсининг кунлик ўзгаришини билиши тақозо этади.
3) Уларни компаниянинг келажаги, унинг кўрсаткичлари ва натижалари ўз муаммоларидан кўпроқ ҳавотирга солади. Улар ҳар доим изланишади ва янгилик сари интилишади.
Манба: Дин Стамулис, Гарвард Ревью, hbr-russia.ru сайти
Таржимон: Нигора Латипова
Liderlar telegram kanali