July 4, 2022
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мазмун-моҳияти
Ҳозирги кунда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, бу борада 1 июль куни "Ўзатом" агентлигида "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши кураш сиёсатининг мазмун-моҳияти" мавзусида агентлик ҳодимлари коррупцияга қарши кураш сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурроқ тушунишлари учун семинар-йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ходимларга агентликнинг режим ва кадрлар бўйича бошқарма бошлиғи Абдуманнобов Обиджон коррупциядаги рейтинг баҳолаш тизими, контрагентларни текширишга оид йўриқнома ҳамда манфаатлар тўқнашуви турлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.