July 1, 2022

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асослари ҳамда мазмун-моҳияти” мавзусида видеойиғилиш

Жорий йилнинг 29 июнь куни "Ўзатом" агентлигида ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асослари ҳамда мазмун-моҳияти” мавзусида видеойиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулнора Марупова ва Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев томонидан Конституциявий ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилди.

Ташкиллаштирилган видеойиғилишда: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, оила ва маҳалла, суд-ҳуқуқий масалалар, аёллар учун яратилаётган шарт-шароитлар, бошланғич ва ўрта таълим фаолияти, Орол бўйи масалалари, ижтимоий хизматлар каби масалалар бўйича Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида соҳа ходимларига батафсил маълумот берилди.

"Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати