Сиз учун, биргаликда ядро соҳасини аёллар учун янада қизиқарли қиламиз.
Мария Склодовская-Кюри номидаги ХАЭАнинг стипендия дастурига аризаларни қабул қилиш бошланди. Аризалар 2022 йилнинг 30 сентябригача қабул қилинади. Ариза топшириш билан боғлиқ бўлган барча саволлар юзасидан ҳавола орқали ўтиб, жавоб олишингиз мумкин: https://www.iaea.org/ru/o-nas/programma-stipendiy-magate-imeni-marii-sklodovskoy-kyuri
Мария Сколодовская-Кюри номидаги стипендия дастури ядро соҳасида фаолият юритувчи аёллар сонини ошириш мақсадида йўлга қўйилган. Шунингдек, глобал илмий-техник инновациялар ва уларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишга қодир бўлган аёл ва эркакларнинг таълим олишида бирдек инклюзив шартлар билан таъминлашга эътиборни қаратган ҳолда кадрлар захирасини яратишга мўлжалланган.
Ушбу дастур, физик-кашфиётчи ва икки марта Нобел мукофоти совриндори бўлган Мария Склодовская-Кюри шарафига номланган дастурдир. Дастур доирасида магистратурада таҳсил олаётган, юқори иштиёққа эга ёш қизларни ядро соҳасини янада чуқур ўзлаштириш мақсадида ХАЭАда амалиёт ўташлари учун стипендия билан таъминлаш кўзда тутилган.
Танловдан ўтган номзодларга аккредитациядан ўтган ОТМларда ядро соҳаси билан боғлиқ таълим йўналишларида магистратурада таҳсил олишлари учун стипендия ажратилади. Шу билан бирга, ХАЭАда давомийлиги 12 ойгача бўлган амалиётни ўташ имконияти ҳам мавжуд.
Стипендия ҳар йил белгиланади: ажратилган маблағга боғлиқ равишда 100 тадан ортиқ талаба танлаб олинади. Қўшимча маълумот учун ҳавола орқали ўтинг: https://www.iaea.org/about/overview/gender-at-the-iaea/iaea-marie-sklodowska-curie-fellowship-programme/Information-for-applicants
Аёлларнинг илм-фандаги аҳамияти
Шу пайтгача илмий изланишлар ютуқлари дунё тараққиётига тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳисса қўшди. XVIII асрнинг охирларида Мария Склодовская-Кюрининг радиоактивлик йўналишидаги кашфиётлари атом энергиясини инсон ҳаётини яхшилаш имконини берди.
Бугунги кунда дунёда иқлим ўзгариши, аҳоли сонини ўсиши, озиқ-овқат ҳавфсизлиги ва электр энергияга бўлган талабнинг ўсиши муаммоларига дуч келмоқда. Бундай ҳолатда инновацион ва самарали иш бажара олиш қобилиятига эга, юқори малакали кадрларни сақлаб қолиш жуда муҳим ҳисобланади. Мамлакатларга юқорида санаб ўтилган муаммоларни ечишда ядро соҳасидаги изланишлар ёрдам беради.
Бундай тадқиқотлар ва технологиялар билан бўлишишда ХАЭА энг олди поғоналарни эгаллайди. Агентлик олдига қўйилган масъулиятли вазифалардан бири атом энергиясини тинчлик мақсадларида фойдаланишни янада кенгайтириш ва ушбу йўналишдаги сай-ҳаракатларни кучайтириш. Бу вазифани амалга оширишда стабил, малакали техник ходимлар билан таъминлаш билан бирга гендер тенглиги таъминланиши шарт ва зарур.
Аммо ҳозирда ядро мутахассислари ичида аёлларнинг сони етарли даражада эмас. Мактаб ёшидан бошлаб қизлар илм-фан, техника, муҳандислик ва математика фанлари билан шуғулланишида турли хил тўсиқларга учрашади. Мария-Склодовская Кюри номидаги дастур дунёнинг турли минтақаларида яшовчи ядро соҳасини ўрганиш иштиёқида бўлган кўплаб аёлларга ёрдам бериш учун ташкиллаштирилган. Дастур ядро энергетикаси ва бошқа ядровий билимларнинг қўлланилиш соҳалари, ядровий ҳавфсизлик, жисмоний ядро ҳавфсизлиги, шунингдек, ядро қуролини тарқатмаслик каби турли йўналишларда гендер тенглигини таъминлаган ҳолда профессионал кадрларни тайёрлаш, бу масалаларда аёллар ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган.