February 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Барча ФЁТШлар фаолиятини тўлиқ тугатиш, айрим филиаллардан омбор сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик тасарруфидаги нефть базаларни молиявий соғломлаштириш, нефть маҳсулотларини транспортировка қилиш, сақлаш, ва реализация қилиш фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда.

Шу мақсадда айни пайтда Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти томонидан Бошқарув қарори лойиҳалари ишлаб чиқилди. Уларда жойларда тўлов интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш, дебитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш, масъул сақлашда бўлган нефть маҳсулотларини биржа савдолари орқали харид қилинмаган ҳолда истеъмолчиларга етказиб бериш ҳолатларини бартараф этишга қаратилган аниқ чоралар белгилаб қўйилган. Турли талон-тарожлик ҳолатларини олдини олиш учун “Нефть маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ахборот тизими”ни яратиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Бошқарув қарори лойиҳасида нефть базалар фаолиятини соғломлаштириш мақсадида, биринчи навбатда иқтисодий самарасиз фаолият кўрсатаётган нефть базалар филиалларни консервация қилиш ва барча ФЁТШлар фаолиятини тўлиқ тугатиш, қолган филиаллардан эса маҳсулотларни сақлаш омбори сифатида фойдаланилиши белгиланган.

Шунингдек, “UNG Petro” МЧЖнинг “Uzbekneftgaz” бренди остидаги АЁҚШлар фаолиятини кенгайтириш, республиканинг қўшни Давлатлар билан чегарадош ҳудудларидан ўтувчи магистраль йўл ёқаларида жойлашган ФЁТШларни “UNG Petro” МЧЖ балансига ўтказиш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|