October 8, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида фаолият юритаётган аёлларга ҳуқуқий ва маънавий дарслар ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолият олиб бораётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш мақсадида Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.

Бошқарув раисининг топшириғи билан Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан тизимдаги ҳар бир корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган семинарларни мунтазам ўтказиб борилиш ҳолати қатъий назоратга олинмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган аёллар Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган “kurslar.huquqiyportal.uz” электрон платформасида жойлаштирилган бепул онлайн ўқув курсларга жалб этилмоқда. Ушбу бепул онлайн ўқув курслари Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сон қарори билан тасдиқланган Дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун ушбу электрон платформадан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида kurslar.huquqiyportal.uz сайтидан фойдаланиш тўғрисида маълумот ва билимлар берилди.

Ушбу курслар ҳуқуқий саводхонликни ошириш истагида бўлганлар учун тақдим этилади. 100 баллдан камида 56 баллни тўплаган курс қатнашчиларига автоматик тарзда махсус электрон сертификат тақдим этилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида хизмат қилаётган ходимларнинг умумий сони 3363 ташкил этса, улардан 641 нафари аёллардан иборат. Шундан 12 нафари эса раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият кўрсатмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|