“Ўзбекнефтгаз”: Газкимё мажмуаларини рақамлаштириш соҳасидаги ташаббуслар муҳокама қилинди
Бош саҳифа
Русский
Тошкент шаҳрида Россиянинг “ИКС Холдинг” кўп тармоқли АТ-гуруҳи томонидан ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида ташкил этилган “Ёқилғи-энергетика мажмуасини рақамлаштириш соҳасидаги илғор жаҳон тажрибалари” мавзусидаги семинарда соҳа мутахассислари йиғилдилар.
Экспертлар қаторига етакчи халқаро компаниялар вакиллари, жумладан, “Accenture”, “Россети”, “Газпром Нефть” компаниялари, шунингдек, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг йирик корхоналари: “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “ИЭС” АЖ, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “ҲЭТ” АЖ иштирок этдилар.
Сўнги пайтларда саноат тармоқлари жараёнларини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Категорияланган хавфли ишлаб чиқариш объектларини рақамли бошқариш тизимларига ўтказиш, узлуксиз хавфсиз ишлаб чиқаришни таъминлаш кундан кун долзарб масалага айланиб бормоқда.
Хусусан ривожланиб бораётган газкимёси йўналиши корхоналари ўзида рақамлашган янги инновацион технологияларни мужассамлаштириб келмоқда.
Эркин иқтисодий бозор тамойилларига асосланган замонда ишлаб чиқариш ва назорат босқичларини рақамлаштириш амалиёти ишлаб чиқаришда қўйиладиган камчиликларни минималлаштириш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда сарф ҳаражатларни оптималлаштириш, энергересурслар сарфини камайтириш, полимер маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маркадан маркага равон ўтишда сарф ҳаражатларни минимумга етказиш, технологик йўқотишларни кескин камайтириш каби ижобий натижалар билан ўз ифодасини топади.
Бўлиб ўтган семинар мобайнида ўз тажрибасидан келиб чиқиб амалиётда ортирилган натижалари бўйича чет-эл экспертлари рақамлаштиришга ўтишни ўзига хос йўналишлари ва хусусиятларини сўзлаб бердилар. Жорий этилиши кўзда тутилган ташаббусларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳамда амалга ошириш учун керак бўладиган ресурслар бўйича маълумот алмашинилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги газкимё мажмуаларидаги ҳозирги ҳолат ўзаро ўрганиб чиқилиб, рақамлаштириш соҳаси бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ва чоралар таҳлил қилинди. Энг долзарб позициялар танланиб, рақамлаштириш бўйича ташаббусларни босқичма-босқич бажариш бўйича йўл хариталари шакллантирилди. Таклиф этилган ташаббусларни қўллаш бўйича халқаро экспортлар ўз маслаҳатларини бердилар.
Шуни такидлаш жоизки яқин келажакда технологик жараёнларни рақамлаштириш, операцион тизимларни интеграциялаш орқали ҳар бир ишлаб чиқариш корхоналарида инсон омилини камайтиришга, фаолиятни шаффофлигини ва иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиш имкониятлари яратилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|