“Ўзбекнефтгаз”: Олтингугурт маҳсулотини ишлаб чиқариш қурилмаси таъмирланди
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг 5-цехидаги Олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1-сонли қурилмаси тўхталиб, огоҳлантирилган режали тўла таъмирдан чиқарилди. Ушбу қурилма нордон газдан олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, йилига 75,5 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқариш қувватига эга.
Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.
Қурилма таъмирлаш учун тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган юқори олтингугуртли газ хажми кунлик 12,0 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.
Қурилмани огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишлари “Ўзбекнефтгаз”АЖ Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан муваффақиятли амалга оширилди ва ишга қўшилди.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 5-цехнинг Олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқариш 1-сонли қурилмаси эса 1973 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|